Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

СУДЛАРДА МОДДИЙ ВА ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ

СУДЛАРДА МОДДИЙ ВА ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ:  НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ


Жорий йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Судларда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари: назария ва амалиёт” мавзусида илмий конференция бўлиб ўтди. 

Конференцияда Судьялар олий мактабининг профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар, шунингдек, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш магистрлик курсининг Фуқаролик ва Иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича тингловчилари иштирок этишди. 

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Судьялар олий мактабида илмий тадқиқот олиб бораётган докторант, мустақил изланувчилар ва магистратура тингловчиларини диссертация ҳимоясига тайёрлаш ва илмий салоҳиятини ошириш бўлди. 

Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директори юридик фанлари номзоди, доцент Ҳожи-Мурод Исоқов кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда Судьялар олий мактабининг Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси мудири, юридик фанлар доктори, профессор Илхом Насриев модераторлик қилди.

Конференцияда гендер тенгликка асосланган ҳолда судларда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш бўйича суд амалиётидаги айрим масалалар, хусусан, “Судларда ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусида Судьялар олий мактаби Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов, “Одил судловни таъминлашда тарафлар тортишуви принципини такомиллаштириш муаммолари” мавзусида Судьялар олий мактаби таянч докторанти Умида Хусаинова, “Муаллифлик ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш: амалиёт ва назария муаммолари” мавзусида Судьялар олий мактаби таянч докторанти Зафар Тошев, “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ҳуқуқий тартибга солишдаги муаммолар” мавзусида Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси Хуршида Қурбонова, “Қишлоқ хўжалигида ҳисоб-китобларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш муаммоларини ўрганиншнинг долзарблиги ва зарурияти” мавзусида Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси, юридик фанлар номзоди Улаш Умаров, “Cудья мустақиллиги принципинининг конституцияда мустаҳкамланиши – ҳуқуқий давлат белгисидир” мавзусида Судьялар олий мактаби Иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги магистратура тингловчиси, юридик фанлар номзоди Дилбар Чориева “Криптовалюта муомаласини фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари” мавзусида Судьялар олий мактаби Фуқаролик ҳуқуқи ихтисослиги магистратура тингловчиси, юридик фанлар номзоди Алишер Камаров, “Иқтисодий судларда чет давлатлар судларининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишларни юритиш масалалари” мавзусида Судьялар олий мактаби Иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги магистратура тингловчиси, юридик фанлар номзоди Низомжон Турсункулов  , “Битимларни ҳақиқий эмас деб топишга оид низоларни фуқаролик судларида кўриш амалиёти ва мавжуд қонунчиликдаги бўшлиқлар” мавзусида Судьялар олий мактаби Фуқаролик ҳуқуқи ихтисослиги магистратура тингловчиси Шаҳноза Зайниева маъруза қилдилар.

Тадбир якунида профессор-ўқитувчилар томонидан докторантлар, мустақил изланувчилар ва магистратура тингловчиларига илмий тадқиқот ишларидаги камчиликлар, эътибор қаратилиши лозим масалалар юзасидан тушунтиришлар, таклиф ва тавсиялар берилди.


  







«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031