Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Шавкат Ўразаевнинг юриспруденция соҳасига қўшган ҳиссаси

Шавкат Ўразаевнинг юриспруденция соҳасига қўшган ҳиссаси


Тошкент давлат юридик университетида шу мавзуда маънавий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.

Хотира тадбири юридик фанлар доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги Шавкат Закариевич Уразаев таваллудининг 95 йиллигига бағишланди. 

Унда олим билан бирга меҳнат фаолиятини юритган ҳамкасблари, шогирдлари ва оила аъзолари қатнашди. 

Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) ректори Акбар Ташкулов кириш сўзи билан очиб берган тадбирни модератор – университет ректорининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Аҳрорхон Хошимхонов олиб борди.

Тадбирда ТДЮУ Давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Халим Бобоев, юридик фанлар доктори, профессор Шухрат ДжалиловОлий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов, истеъфодаги Конституциявий суд судьяси Узоқ Бозоров, ТДЮУ профессори, юридик фанлар доктори Игорь Кудрявцев, юридик фанлар доктори, профессор Шамси Шарафов, юридик фанлар номзоди, доцент Лавиза Исхакова, юридик фанлар доктори, профессор Ахрор Худойбердиевлар маъруза қилишди.

Сўз олганлар томонидан олим инсон – Ш.Ўразаевнинг ҳаёт ва ижод йўли, Ўзбекистон юриспруденцияси ривожига, ҳуқуқ назариясининг илмий асослари шаклланишига қўшган салмоқли ҳиссалари, қолаверса беқиёс одамийлик фазилатлари тўғрисида фикр юритилди. Бу борадаги хотиралари билан ўртоқлашилди.

Бугунги кун тенденцияларида юрист-олимнинг ҳуқуқ тўғрисидаги мулоҳазалари ўз аксини топаётганлиги йиғилганлар томонидан эътироф этилди. 

 



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930