Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Агентлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Агентлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 6 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 Унда дастлаб Кенгашнинг 2022 йил тўртинчи чоракдаги фаолияти таҳлил қилинди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур давр мобайнида Кенгаш томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган сиёсат ва чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга фаол кўмаклашилди. 

Жумладан,  ёшларнинг коррупцияга нисбатан муносабатини ўрганишга бағишланган сўров шакллантирилди, Кенгаш аъзолари Агентлик томонидан ташкил этилган форум ва семинарларда, Коррупцияга қарши курашиш медиа ҳафталиги доирасида ташкил этилган тадбирларда, шунингдек, ёшлар ўртасида коррупцияга қарши курашишга қаратилган акция ва флешмобларни оммалаштиришда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаларида  ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол  иштирок этди.  

Йиғилишда Кенгаш фаолиятининг бу йилги устувор йўналишлари, амалга оширилиши лозим бўлган муҳим мақсад-вазифалар ҳам белгилаб олинди.  

Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Полванов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Жамоатчилик кенгаши раислигига янги номзодни сайлаш масаласи муҳокама қилинди.  

Якунда  Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов бир овоздан Кенгашнинг янги раиси этиб сайланди.www.anticorruption.uz



«    Июнь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930