Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича қандай ишлар олиб бориляпти?

Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича қандай ишлар олиб бориляпти?


2022 йил 12 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари кўмитаси томонидан “Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Энергетика вазирлигининг масъул ходимлари, олимлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори ва илмий ходимлари ўзларининг илмий-таҳлилий фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан қатнашишди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш,
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Яшил” иқтисодиёт, “яшил” энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Хусусан, 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида биринчи 100 мегаватт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. 2022 йилнинг май ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида ҳам худди шундай иккинчи станция ишга туширилди.

Бундан ташқари, 2024 йил якунига қадар умумий қуввати 1 197 мегаватт бўлган 5 та, жумладан Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак, Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Навоий вилоятининг Нурота туманларида ҳам қуёш ва шамол электр станциялари фойдаланишга топширилади. 2024-2025 йилларда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида, Навоий вилоятининг Томди туманида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 3 та шамол электр станцияси ишга туширилади.

Соҳада амалга оширилган тизимли ишлар натижасида 2026 йилга бориб Ўзбекистонда умумий қуввати 8 000 мегаваттга тенг бўлган қуёш
ва шамол электр станциялари, 868 мегаватт қувватга эга гидроэлектр станциялари ишга туширилади.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан соҳага энергия тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш, “яшил” энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсаида жисмоний шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурулмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти берилмоқда. Энг муҳими, уларни тўлиқ нархда сотиб олган ва ўрнатган фуқароларга харид харажатларининг бир қисми белгиланган тартибда компенсация қилиниши ҳам назарда тутилмоқда.

Муҳокамалар давомида тадбир иштирокчилари қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш, истеъмолчиларга арзон, сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб бериш бўйича қатор таклифлар беришди.

Семинар якунида соҳадаги ишларни янада жадаллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031