Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Идоралараро ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Идоралараро ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди


Тошкентда 28 ноябрь куни Европа Иттифоқи ҳамда Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги молиявий кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида «Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти» Республика жамоат бирлашмаси, Германия Халқ университетлари ассоциацияси (DVV)нинг мамлакатимиздаги филиали томонидан ташкил этилган «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг жамиятда қайта ўрнини топишида давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлиги» («Re-entry pathway into society for (ex-) prisoners») мавзусида идоралараро ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Ўзбекистон Республикаси Омбудсмани ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Тадбирдан кўзланган мақсад давлат органлари билан фуқаролик жамияти ташкилотларининг ижтимоий шериклик ва ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари – маҳкумлар ва жазони ижро этиш жойларидан озод қилинганларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича салоҳиятини мустаҳкамлашдан иборат.

Йиғилишни Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, юридик фанлар номзоди С. Ходжаева, лойиҳа координатори А. Горохов  кириш сўзи билан очиб бердилар.

Олий Мажлис ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти Бошқаруви аъзоси, юридик фанлари доктори, профессор Фозилжон Отахонов, иштирокчиларга «Ўзбекистон Республикасининг жазони ижро этиш тўғрисидаги қонунчилигидаги ўзгаришлар» мавзусида маъруза қилди. 

Маърузада таъкидланганидек, 2020 йилнинг 30 июнида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Жиноят-ижроия кодексининг 11, 67, 76, 79, 102, 125, 130, 132- моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Мазкур қонун билан маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишининг ҳуқуқий асослари белгиланган, яъни, вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди, маҳкума ҳомиладор аёллар ва боласи бор аёллар учун қўшимча ҳуқуқлар берилди, маҳкумларни жазо ўташи даврида адолатли мезонлар асосида рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби ҳамда рағбатлантириш чораларини қўллаш комиссиясининг иш фаолияти ва уларнинг аниқ вазифалари белгилаб берилди. Амалдаги кодексда рағбатлантириш чораларни қачон ва қай тартибда амалга ошириш белгиланмаган эди. Эндиликда эса маҳкумларга рағбатлантириш чораларини қўллаш йилига икки марта, шунингдек, байрам кунлари муносабати билан кўриб чиқилиши белгиланди. 

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг  томонидан қабул қилиниб, Сенатда томонидан маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан бир қатор контцептуал ўзгаришлар амалга жорий этилиши назарда тутилмоқда, яъни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ва Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига ишланган ҳамда ижтимоий солиқ тўланган даврни қўшиб ҳисоблашни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ёхуд жазо турларининг қўлланилишига йўл қўйилмаслиги қатьий белгиланмоқда. Халқаро ҳуқуққа кўра, қийноқлар – инсониятга қарши жиноятдир. 

Бундан ташқари Қонуннинг қабул қилиниши озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга жазони ўташ шароитларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўтаётган ҳамда тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш, меҳнатга жалб этилган маҳкумларга колониялардаги иш стажини умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартибини жорий этишга хизмат қилади.

Иштирокчилар тадбирнинг ўзига хос амалий аҳамиятини таъкидлаб, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги билимларни чуқурлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ҳуқуқларига риоя этилиши мониторинги бўйича ишларни янада ривожлантириш ва мунтазам равишда ўзаро тажриба алмашиш мақсадга мувофиклигини эътироф этдилар.



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031