Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Сенат Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади

Сенат Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади


Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мазкур Битим 2022 йил 29 март куни Туркия Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган. Битим ҳарбий тайёргарлик ва ҳарбий таълим, мудофаа саноати ҳамкорлигини ривожлантириш, логистика соҳасидаги ҳамкорлик, картография ва гидрография, миналар ва қўлбола портловчи қурилмаларга қарши курашиш бўйича тажриба алмашиш каби йўналишларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.

Мазкур йўналишлардаги ҳамкорлик тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Туркия Республикаси Миллий мудофаа вазирлигининг йиллик режаларига киритилади.

Муҳокама чоғида Битимнинг ратификация қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратишни талаб қилмаслигини, Битим доирасида ташкил этиладиган барча тадбирлар эса ҳар йили Мудофаа вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилиши қайд этилди.

Сенаторлар Қонунни маъқулладилар.

www.senat.uz



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031