Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Қонун лойиҳаси такомиллаштирилмоқда

Қонун лойиҳаси такомиллаштирилмоқда


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Унда депутатлар, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти илмий ходимлари, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти вакиллари иштирок этди ва Қўмита раиси Мавлудахон Ходжаева модераторлик қилди.

Муҳокамаларда лойиҳадаги қонунларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича ҳар бир модда ва улардаги нормалар жорий йилнинг 18 август куни ўтказилган семинардаги таклифлар ва бошқа ўрганишлар якунлари юзасидан умумлаштирилган таҳлиллар асосида атрофлича кўриб чиқилди.

Мунозараларда сўз олган Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов қонун лойиҳасидаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37, Солиқ кодексининг 407 ва 408, Жиноят-ижроия кодексининг 13, 81, 96 ва 971-моддалари бўйича ўзгартиш ҳамда қўшимчалар юзасидан Институт ёндашувини ва таклифларини илгари сурди.

Жараёнда лойиҳа ташаббускорларининг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Йиғилиш сўнггида ишчи гуруҳ томонидан Институт билдирган таклифларнинг кўпчилиги маъқулланди ва шу асосда лойиҳани маромига етказиб, уни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш муддатига қадар яна бир карра моддама-модда якуний муҳокамадан ўтказиш ҳақида келишиб олинди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930