Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши

Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши


 

Кеча Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Ҳуқуқ” йўналиши бўйича Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳуқуқ йўналишидаги илмий лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш мақсадида юридик фан йўналиши бўйича соҳа олимлари ҳамда давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларидан таркиб топган илмий-техник жамоа ҳисобланган мазкур Кенгаш йиғилиши Бош прокуратура Академияси бошлиғининг илмий ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Музаффар Мамасиддиқов раислигида ўтказилди.

Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги “Юриспруденцияга боғлиқ фанлараро квантитатив тадқиқотларга мўлжалланган рақамли платформа яратиш” мавзусидаги лойиҳа кўриб чиқилди.

Муҳокамаларда Кенгаш аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.

Йиғилиш жараёни қизғин савол-жавобларга бой бўлди ва муносиб деб топилган лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди.



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031