Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Тадбиркорлар ҳуқуқи суд ҳимоясида

Тадбиркорлар ҳуқуқи суд ҳимоясида


Бугун 26 сентябрь куни Судьялар олий мактабида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан “Тадбиркорлар ҳуқуқи суд ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Тошкент туманлараро  судининг судьялари, Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакиллари, тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Алишер Жалилов кириш сўзи билан очиб берди.

“Иқтисодий судларда тадбиркорлик субъектларини одил судловга эришиш даражасини ошириш масалалари” мавзусида Судьялар олий кенгаши судьяси, юридик фанлар номзоди, доцент  Маликахон Қаландарова маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан чоп этилган “Тадбиркорлар ҳуқуқи суд ҳимоясида” номли амалий қўлланмани Судьялар олий мактаби “Иқтисодий ҳуқуқ” кафедраси мудири, юридик фанлар номзоди, доцент Собир Холбаев давра суҳбати иштирокчиларига тақдим қилди.   Тақдимот жараёнида қўлланманинг мазмун-моҳияти ва тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Феруз Ражабов “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини судда ҳимоя қилиш” мавзусида маъруза қилди.

Тадбирда кўтарилган долзарб мавзулар бўйича Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари Р.Бердиёров ва А.Усмонов, Судьялар олий мактаби профессори, юридик фанлар доктори Ф.Отахонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девони катта инспектори А.Халиков, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакили ва тадбиркорлар Янги Ўзбекистонда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар олиб борилаётганлиги, хусусан суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳам тадбиркорларни ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилаётганлигини таъкидладилар. 

Давра суҳбати иштирокчилари амалий қўлланма тадбиркорлик субъектлари учун фойдали ва электрон нусхаси фойдаланиш учун жуда қулай бўлишини таъкидладилар.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930