Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармониг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармониг


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2023 йилда 21 апрелга тўғри келишини  инобатга олган ҳолда аҳолининг ушбу байрамни муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                      Ш.Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – душанба, 24 апрель – душанба, 30 июнь – жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – сешанба, 20 март – душанба, 22 март – чоршанба, 22 апрель – шанба, 24 апрель – душанба, 1 июль – шанба, 2 сентябрь – шанба, 30 декабрь – шанба”.

2. 3-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

3. 4-банддаги “Туризм ва маданий мерос вазирлиги” сўзлари “Маданият ва туризм вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

www.president.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930