Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Конференцияда халқаро ташкилотлар вакиллари маъруза қилмоқда

Конференцияда халқаро ташкилотлар вакиллари маъруза қилмоқда


Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Конституциявий ислоҳотнинг мазмуни ва моҳияти: Янги Ўзбекистон – янгиланаётган Конституция” мавзусидаги халқаро конференцияда қатор нуфузли халқаро тузилмалар раҳбарлари, суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари чиқиш қилмоқда.

Анжуманнинг биринчи сессиясида конституциявий ислоҳотнинг асосий йўналишлари, Ўзбекистонда демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қуриш мавзуси муҳокама қилинди. Хитой Ижтимоий фанлар академияси Шарқий Европа, Россия ва Марказий Осиё институти етакчи илмий ходими Сюе Фуци сўнгги йилларда Ўзбекистон фуқаролар муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш ҳамда инсоннинг ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатини амалга оширишга қаратилган жадал демократик ислоҳотлар мамлакати сифатида дунё ҳамжамияти томонидан тан олинаётганини таъкидлади.
Ҳозиргина Тошкент давлат юридик университети ректори вазифасини бажарувчи Исломбек Рустамбеков модераторлигида “Инсон ва фуқаролар ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш – конституциявий ислоҳотнинг устувор йўналиши” мавзусидаги иккинчи сессия бошланди.

Чет эллик мутахассислар томонидан “Конституциявий суд томонидан фундаментал ҳуқуқ ҳимояси: Конституциявий суд ва умумий юрисдикция судлари ўртасидаги институционал мулоқот муаммоси: Грузия тажрибаси”, “Инсон ҳуқуқи ва эркинлигини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш – конституциявий ислоҳотнинг янги парадигмаси” сингари қатор давлатлар тажрибасига асосланган тақдимотлар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат юритиш вектори сифатида инсон ҳуқуқи ва эркинлигини, шу жумладан, жиноий суд ишини юритишда ҳимоя қилиш ва таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Янги конституциявий қадрият сифатида дўстона ва тинчликсевар ташқи сиёсат амалга ошириш тамойилини белгилаш, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият, аввало, қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар хусусида сўз юритилди.

Куннинг иккинчи ярмида “Хусусий мулк дахлсизлиги, соғлом рақобат ва тадбиркорлик фаолияти эркин ривожланишини кафолатлаш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш”, “Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятини янада демократлаштириш”, “Давлат ва жамият қурилиши тизимида фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш” каби конституциявий ислоҳотнинг устувор йўналишларига бағишланган учта сессия бўлиб ўтади.

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов иштирок этди ва 1-сессиясида модераторлик қилди. 

www.uza.uz 



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930