Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

“Парламент палаталарининг қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини такомиллаштириш: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги Республика илмий семинари бўлиб ўтди

“Парламент палаталарининг қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини такомиллаштириш: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги Республика илмий семинари бўлиб ўтди


Республика илмий семинари ишида миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ соҳасининг етук мутахассислари иштирок етди. Жумладан, семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти олимлари, Тошкент давлат юридик университети, Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда хорижлик експертларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек Семинарда, ёш олимлар, докторантлар, университет талабалари қатнашди.

Семинарда сўнгги йилларда Олий Мажлис палаталарининг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал етиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш бўйича фаолиятидаги ислоҳотлар илмий таҳлил қилинди. Жумладам, ўтган даврда ҳукуматнинг Давлат дастури ижроси бўйича парламент олдида ҳар чоракда ҳисобот бериши, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан ҳукумат аъзолари номзодларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилиш амалиёти, “ҳукумат соати” институтининг жорий етилганлиги илғор парламентаризм тажрибасига мувофиқ тарзда амалга оширилганлиги еътироф етилди.

Ўтказилган тадбир доирасида иштирокчилар Ўзбекистон Республикасида қонун ижодкорлиги ва қонунчилик фаолияти, парламент назоратини такомиллаштиришда парламент палаталарининг қўмиталари ва комиссиялари ролини ошириш истиқболлари ва ҳозирги кундаги ҳолати, жумладан улар фаолиятининг ҳуқуқий ва илмий асосларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, парламент қўмиталари ва комиссиялари фаолиятини ташкил етиш ва ривожлантириш борасида самарали хорижий ва халқаро тажриба, жумладан АҚСҲ, Европа Иттифоқи ва Корея Республикасининг тажрибалари таҳлил қилинди ҳамда турли муаммоли масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, семинарда Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентнинг роли, Қонунчилик палатаси фаолиятида фраксияларнинг роли ва аҳамияти каби мавзуларда мазмунли маърузалар кенг муҳокама қилинди.

Семинар якунида мамлакатимизда парламент палаталарининг қўмиталари ва комиссиялари фаолиятини ривожлантириш ҳамда унинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини мустаҳкамлаш, парламент назоратининг сифат самарадорлигини ошириш, халқаро амалиётни жорий қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930