Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси

Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси


Куни кеча Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Қўмита экспертлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Лойиҳада 7 та йўналишда 100 та мақсад ва 309 та бандни амалга ошириш кўзда тутилган. Тадбир давомида дастурга киритилган фан-таълим, репродуктив саломатлик, оналик ва болалик, ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш, медиация, рақамли маҳалла, хотин-қизлар каби муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилишда маъсул Халқ банки вакили томонидан 2023 йилда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан 13 трлн сўм ажратилгани, шу билан бирга, хотин-қизлар учун 14 фоизли имтиёзли кредит сақланган ҳолда, кредит миқдори 50 млн сўмгача оширилгани ва бу сумманинг 10 млн.дан 20 млн сўмгача бўлган миқдори нақд пул кўринишида берилиши қўзда тутилгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида дастур лойиҳаси бўйича бир қанча таклифлар берилди. Хусусан, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда психолог ёрдамини янада кенгайтириш, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга хизмат кўрсатувчи халқаро реабилитация марказлари тажрибасини ўрганиш, хориждаги Ўзбекистон фуқароларини, шу жумладан, хотин-қизларни онлайн ўқитиш каби таклифлар билдирилди.

Муҳокамаларда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов сўз олиб, 2023 йил учун давлат дастурида Тараққиёт стратегиясининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш” номли 69-мақсадини амалга оширишга доир қатор вазифалар ва чора-тадбирлар белгилангани ҳақида тўхталди.

Жумладан: жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш; оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш; 15 май – “Халқаро оила куни”ни кенг нишонлаш ва “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловини ўтказиш; Хотин-қизларни замонавий билимлар ва касб-ҳунар эгаси бўлишлари ҳамда олий маълумотли аёллар сафини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаолликларини ошириш каби масалалар юртимизда гендер тенгликни ва аёлларнинг ҳуқуқларини амалда таъминлаш ишларида алоҳида аҳамият касб этишига эътибор қаратди.

Ўз навбатида, ушбу масалалар БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларининг 5-мақсади билан уйғун эканлигини ва унинг Янги Ўзбекистон шароитида амалга ошишига хизмат қилишини таъкидлади.

 



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930