Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Олий таълим ва акушерлик хизматларини кўрсатишдаги коррупция омиллари аниқланди

Олий таълим ва акушерлик хизматларини кўрсатишдаги коррупция омиллари аниқланди


Жорий йилнинг 9 февраль куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, “Юксалиш” ҳаракати ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) ҳамкорлигида “Аксилкоррупция лабораторияси” лойиҳаси доирасида “Олий таълим талабалари билимларини баҳолашда ҳалолликка хавфлар” ҳамда “Акушерлик хизматларини кўрсатишда ноҳалоллик ва коррупция хавфлари” мавзуларида ўтказилган тадқиқот натижаларининг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, “Олий таълим талабалари билимларини баҳолашда ҳалолликка хавфлар” мавзусидаги тадқиқотнинг дастлабки натижалари соҳадаги мавжуд ахборот тизимлари мукаммал ишлаб чиқилмаганини, коррупцияга қарши курашиш чоралари ҳақида хабардорлик тўлақонли эмаслигини, тизимдаги айрим тартиблар ўз самарасини йўқотганлигини ва соҳада коррупция хавфи омиллари борлигини кўрсатди.

Жумладан, сўровномада иштирок этган респондентларнинг 74,4 фоизи талабаларнинг билимини баҳолашда ўқитувчиларга таъсир ўтказиш ҳолати бор, деб ҳисоблайди. Талаба-респондентларнинг 27,8 %и баҳони ўзгартиришга совға бериш (38,9 %), университетга нарса-буюм олиб бериш (16,7%), пул бериш (5,6 %) орқали таъсир қилиш мумкинлигини айтган. 

“Акушерлик хизматларини кўрсатишда ноҳалоллик ва коррупция хавфлари” мавзуидаги тадқиқотда эса натижалар шуни кўрсатдики, коррупциявий хавф омиллари, биринчи навбатда, давлат туғруқхоналари учун бюджет маблағлари ва жиҳозларнинг етишмаслиги, бюджет маблағларининг марказий ва маҳаллий туғруқхоналар ўртасида тенг тақсимланмаслиги билан боғлиқ.

Шунингдек, тиббиёт ходимларига кам иш ҳақи тўланиши ва ортиқча иш юкламаси ҳам асосий омиллардан биридир. Фокус-гуруҳ муҳокамаларида кўпчилик тиббиёт ходимлари ортиқча иш юкламаси борлигини, иш соати белгиланган вақтдан ошиб кетгани учун ҳақ тўланмаслигини таъкидлади.

Тадбирда тадқиқотлар доирасида аниқланган шу каби хавф-хатарлар муҳокама қилиниб, уларни камайтириш, бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Бундан ташқари, халқаро экспертларнинг коррупцияга қарши курашиш стратегиялари ва коррупция хавфини баҳолаш методологияси бўйича маърузалари тингланди.

www.anticorruption.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930