ТАДБИРКОР АЁЛЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ СУД ҲИМОЯСИДА

ТАДБИРКОР АЁЛЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ СУД ҲИМОЯСИДА

Жориййилнинг 24 декабрида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабива “Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамкорлигида “Тадбиркор аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари суд ҳимоясида” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят иқтисодий судларининг судьялари, Судьялар олий мактабининг профессор-ўқитувчилари, иқтисодий ҳуқуқ йўналиши магистрлари ҳамда Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган тадбиркор аёллар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок  этдилар.

Тадбирникириш сўзи билан Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Жалилов очиб берди.

Дастлаб Тошкент туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари Мухитдин Султонов сўзга чиқиб, иқтисодий низоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни олдини олиш чоралари, судларга даъво аризалари ва аризалар билан мурожаат қилиш тартиби, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар ва муаммолар ҳақида  маъруза қилди.

Сўнгра “Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси ўринбосари Нигора Якубова тадбиркор аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ассоциациянинг роли, ҳозирда мазкур ташкилот томонидан олиб борилаётган ишлар, шу жумладан, тадбиркор аёллар фаолиятига оид янги ишга туширилган электрон платформанинг мақсад ва вазифалари, тадбиркор аёллар фаолиятида дуч келинаётган айрим ҳуқуқий муаммолар хусусида тўхталиб ўтди ва ушбу муаммоларни ҳал этишда судлар билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ эканлигини билдирди.



Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Шахиддин Ахроров иқтисодий ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби, бу борадаги қонунчиликдаги янгиликлар, суд амалиёти, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан йўл қўйилаётган процессуал хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида батафсил гапириб берди.

Шунингдек, “Тадбиркорлар ҳуқуқи суд ҳимоясида” ҳамда “Иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиби” номли амалий қўлланмаларни Судьялар олий мактаби Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси мудири, юридик фанлари номзоди, доцент Собир Холбаев тақдим қилди. Ушбу қўлланмаларда тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий судларга ариза ёки даъво аризаси билан мурожаат қилиш, ишларни кўришда иштирок этиш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби оддий тилда, имкон қадар қисқа ва лўнда баён қилинган. Таъкидландики, улардан нафақат иқтисодий суд судьялари, суд ходимлари, судьялик лавозимига номзодлар ва юридик хизмат ходимлари, балки тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, тадбиркор аёллар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Тадбирда таъкидланганидек, Янги Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилишига эришилмоқда.


 

Шунингдек, хусусий сектор манфаатларини ҳимоя қиладиган қонунчиликнинг такомиллаштирилиши, киритилаётган чет эл инвестицияларининг йилдан йилга ортиб бориши, иқтисодий қонунчиликнинг эркинлашуви ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланиши, қолаверса, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси ошиши натижасида иқтисодий судларга тааллуқли ишлар доираси ҳамда иқтисодий низоларнинг турлари тобора кенгайиб бормоқда. Хусусан, иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар сони 2023 йилда 271748 тани ташкил қилган бўлса, 2024 йилнинг биринчи ярмида194 418тани ташкил қилган.

Сўнгра савол-жавоб учун сўз навбати тадбир иштирокчиларига берилди. Тадбиркораёлларўз фаолиятида дуч келинаётган ҳуқуқий муаммолар, қонун ҳужжатларини амалиётга тадбиқ этишдаги айрим қийинчиликлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Иқтисодий суд судьялари ва тегишли мутахассислар томонидан уларга ҳуқуқий тушунтиришлар ҳамда саволларига жавоблар берилди. 

Хулоса қилиб айтганда, ташкил этилган давра суҳбати суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, тадбиркораёлларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтиришга хизмат қилади.



Мавзуга оид бошқа хабарлар