Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда Шимолий Европа мамлакатлари тажрибаси ўрганилмоқда

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда Шимолий Европа мамлакатлари тажрибаси ўрганилмоқда


Бугун – 1 декабрь куни Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтида «Минтақавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда Шимолий Европа мамлакатлари тажрибаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Финляндия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда Минтақавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси, Финляндия парламенти (Эдускунта) билан ҳамкорлик парламентлараро гуруҳи раҳбари Дилором Файзиева Ўзбекистон ва Финляндия парламентларининг Минтақавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишдаги роли хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси амалга оширилишида сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорликда қабул қилинаётган келишувлар ва унинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.  

Ўз навбатида, Финляндия парламенти делегацияси аъзоларига бошчилик қилаётган «Финляндия – Марказий Осиё парламентлараро дўстлик гуруҳи» раҳбари К. Килюнен юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва миллий парламентимиз, унинг ҳузуридаги Институт фаолиятини юқори баҳолади.  

Финляндия парламенти фаолиятида минтақавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишдаги роли ҳақида атрофлича сўз юритиб, бу борада Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантирилишига ишонч билдирди.  

Давра суҳбатида кириш сўзи билан иштирок этган Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича батафсил маълумотлар берди. Институт ахборот-таҳлилий маълумотлар бериб бориш билан ушбу йўналишлар бўйича миллий парламентимизга Финляндия парламенти билан ўзаро самарали ҳамкорлик олиб борилишида иштирок этишини билдирди.  

Тадбир давомида Финляндия Сув Форуми лойиҳаси раҳбари Арво Нерманнинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Финляндияда синовдан ўтган ва амалий аҳамиятга эга бўлган бир неча лойиҳалар ҳақида маърузаси тингланди ва келтириб ўтилган аниқ маълумотлар ва тажрибаларга асосан таклифлар билдирилди.  

Учрашув давомида давра суҳбати иштирокчиларининг Ўзбекистон ва Финляндиянинг мазкур масаладаги амалиёти бўйича фикр ва мулоҳазалари тингланди.  

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда муҳокама этилган масалалар юзасидан парламентлараро ҳамкорлик доирасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.  

www.uza.uz



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031