Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Яна бир гуруҳ битирувчилар илк бор судьялик лавозимига тайинланди

Яна бир гуруҳ битирувчилар илк бор судьялик лавозимига тайинланди


Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишининг иккинчи ярмида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг бир гуруҳ битирувчиларини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.

Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган тайинловда  битирувчилардан яна етти нафари судьялик лавозимига лойиқ кўрилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Акимниязов Нурлибай Арафатдинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича
Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Бобораимова Мавлуда Мирзакаримовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Абдусаламова Нозима Сафаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Йўлчиев Отабек Тулкунович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Касимов Акмалжон Акбаржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Темиров Азамат Таиржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Араббоев Шерзодбек Неъматуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

www.sudyalaroliykengashi.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930