Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофотни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди

Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофотни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди


2023 йил 19 декабрь куни бир БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Қатарнинг Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш маркази кўмагида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида илк маротаба Қатар Амири Шайх Тамим Ол Соний томонидан таъсис этилган “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофот”ни тантанали топшириш маросими ташкил этилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёв ҳамда Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, шунингдек, бошқа бир қатор хорижий олий мартабали меҳмонлар, дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан етакчи экспертлар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик кенгаши аъзолари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, 2016 йилдан буён 5 номинация бўйича ғолиб деб топилган 51 нафар мукофот соҳиблари коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиш ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларини қутлар экан, Қатар Амири ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасига тадбирни Ўзбекистонда ўтказиш таклифи учун миннатдорлик билдирди. 

Президентимиз – “Башарият тарихига назар солсак, коррупция иллати ҳатто энг қудратли ва энг кучли давлатларни ҳам жар ёқасига олиб келганига ва тўлиқ пароканда қилганига гувоҳ бўламиз. Коррупция бутун инсониятга, барча жамиятлар асосига, иқтисодий тараққиётга зарба берадиган, қонун устуворлигини бузадиган ва халқнинг давлат сиёсатига ишончини кескин сусайтирадиган, демократик институтлар ривожига тўсқинлик қиладиган хатарли таҳдиддир ва у барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги режаларимизга ҳам жиддий путур етказади” – деб таъкидлаб, сўнгги йилларда мамлакатимиз “Transparency International” индексида 42 поғонага кўтарилгани ва бу борада минтақамизда энг юқори ўринни эгаллаб турганлиги, 2030 йилга қадар мазкур рейтингдаги ўрнимизни яна 50 поғонага яхшилаш мақсадини кўзлаганмизни, “Open Data Inventory” рейтингида эса жорий йилда 30-ўринга кўтарилганлигимиз, Очиқ маълумотлар манбалари бўйича Ўзбекистон дунёда 4-ўриндан жой олганлигини қайд қилди.

Тантанали маросимда Шавкат Мирзиёев қуйидаги ташаббусларни илгари сурди.

Биринчи, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиш орқали давлат идоралари фаолиятининг янада шаффофлигини таъминлаш ва ҳисобдорлигини ошириш, очиқ маълумотлар тизимини такомиллаштириш, соҳанинг ҳуқуқий асослари ва институционал механизмларини мустаҳкамлашга алоҳида урғу берилади.

Иккинчидан, коррупцияга қарши курашдаги минтақавий ва глобал ташаббус ва янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларда фаол қатнашиш билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол жалб этган ҳолда, ўзаро тажриба алмашиш ва мулоқотларни кучайтириш, илмий изланишлар олиб бориш мақсадида Коррупция муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот марказини ташкил этиш.

Учинчидан, биз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хорижий турдош муассасалар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш орқали унинг салоҳият ва имкониятларини янада ошириш ҳамда энг илғор халқаро тажрибага асосланган янги механизмларни, жумладан, коррупция ҳолатлари бўйича “дастлабки ўрганиш” – коррупцион суриштирув институти жорий этиш.

Тўртинчидан, онги ва қалби болаликдан “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланган янги авлодни камолга етказишдек устувор вазифани амалга ширишда БМТнинг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси дастурини Ўзбекистонда кенг жорий этиш.

Бешинчидан, коррупцияга қарши курашишдек мураккаб жараёнларда энг олдинги сафларда бораётган оммавий ахборот воситаларининг ўрнини алоҳида эътироф этган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича журналистлар имкониятларидан унумли фойдаланиш ва улар таъсирини янада ошириш учун Глобал медиа форумни ўтказиш.

Тантанали маросимда Мукофот бўйича олий қўмита раиси, БМТнинг Коррупцияни олдини олиш бўйича махсус маслаҳатчиси Али Бин Фетиас Ал Марри ва  БМТ Бош котибининг Қонунийлик ва хавфсизликни таъминлаш органлари бўйича ёрдамчиси Александр Зуев табрик сўзлари билан иштирокчиларни қутладилар.

Шундан сўнг анъанага мувофиқ, бу йил ҳам 5 та номинация бўйича мукофот ғолибларига юксак мукофот Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний  ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек,  БМТ Бош котибининг Қонунийлик ва хавфсизликни таъминлаш органлари бўйича ёрдамчиси Александр Зуев, Мукофот бўйича олий қўмита раиси, БМТнинг Коррупцияни олдини олиш бўйича махсус маслаҳатчиси Али Бин Фетиас Ал Марри томонидан тантанали равишда қуйидагиларга топширилди:

1.“Коррупцияга қарши курашишдаги ютуқлари ҳамда узоқ йиллик фаолияти учун” Transparency International (Перу) собиқ раиси Жаноб Хосе Угаз;

2.“Коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги таълим ва академик тадқиқотлар учун” номинацияси бўйича Загреб университети профессори (Хорватия) Доктор Сунcана Роксандиc ҳамда Сингапур Миллий Университетининг собиқ профессори (Сингапур) Доктор Жон С.Т. Қуаҳ;

3.“Коррупцияга қарши курашишга оид ёшлар ташаббуслари ва дахлдорлиги учун” номинацияси бўйича All 4 Integrity ташкилоти (Португалия) ҳамда Youth 4 Integrity ташкилоти (Кения) ;

4.“Коррупцияга қарши курашишга оид инновациялар ва журналистик материаллар учун” номинацияси бўйича тергов мухбири (Буюк Британия) Клер Рюкасл-Браун ҳамда Буюк Британия Халқаро тараққиёт департаментининг коррупцияга қарши кураш бўлимининг собиқ раҳбари (Буюк Британия) Фил Мейсон;

5.“Спортни коррупциядан холи қилиш”  номинацияси бўйича BBC бошловчиси (Кения) Вайхига Мваура ҳамда Central European News Марказий Европа янгиликлари ахборот агентлигининг Осиё муҳаррири Шантану Гуҳа Рей.

Шундан сўнг 2023 йил Мукофот ғолиблари панели ўтказилди ва унда “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофот” совриндорлари коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги намунали ишлари билан иштирокчиларни таништирдилар.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930