Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Медиацияни қўллашнинг янги имкониятлари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди

Медиацияни қўллашнинг янги имкониятлари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти биносида «Медиация институтининг долзарб масалалари: Ўзбекистон ва Қозоғистон тажрибаси» мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Қонунчилик муаммолари институти директори Ф.Отахонов ўз маърузасида 2018 йилда Ўзбекистонда «Медиация тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши билан медиация институтининг ҳуқуқий асослари тубдан такомиллашганлиги, медиациянинг асосий тамойиллари, медиаторларга қўйиладиган талаблар, профессионал медиаторларнинг реестрини юритиш тартиби каби кўплаб масалалар юзасидан фикр билдирди.

Қозоғистон Медиаторлар ассоциацияси бош директори Ж.Жакупов Қозоғистон Республикаси профессионал медиаторларни тайёрлашда ўзига хос тажрибага эга эканлиги,

«Медиация тўғрисида»ги қонунининг таъсири, Қозоғистонда медиатор бўлиш учун белгиланган талаблар, профессионал ва профессионал бўлмаган медиаторларнинг бир-биридан фарқли жиҳатлари юзасидан иштирокчиларга маълумотлар берди.

Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири С.Марипова медиация институтининг назарий асослари, уни қўллашда эътибор берилиши керак бўлган жиҳатлар ҳақида, шунингдек, ТДЮУнинг Профессионал ўқитиш маркази директори А.Якубов эса медиациядан ҳуқуқни қўллаш амалиётида фойдаланишнинг бугунги ҳолати ва уни такомиллаштириш масалалари юзасидан тушунтиришлар берди.

Тадбир якунида медиация институтининг янада самарадорлигини ошириш, истиқболда медиацияни қўллашнинг янги имкониятларини аниқлаш ва қонунчиликда акс эттириш юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Манба



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930