Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББга қайтди

Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББга қайтди


Полковник Дониёр Бахтиёрович Ташходжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар берди «Газета.uz»га Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

2022 йил февраль ойидан буён Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Унгача эса 2020 йил январидан Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилиб келаётган эди. Президент ЙТҲлар сонини камайтириш борасида Фарғона вилояти тажрибасини юқори баҳолади. Вилоятда авариялар сони 31 фоизга, ҳалок бўлганлар 21 фоизга, пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар 37 фоизга камайди, дейилганди ўшанда.

Бироқ февраль ойида Дониёр Ташходжаев истеъфога чиққани маълум бўлди. ИИВ «Сўнгги йилларда Фарғона вилоятида жиноятчилик, хусусан, ўғирлик ва фирибгарлик ҳолатлари кескин ошгани»ни маълум қилди.

Дониёр Ташходжаев 2019—2020 йилларда Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари — ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

www.gazeta.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930