Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Давлат органларида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати танқид қилинди

Давлат органларида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати танқид қилинди


Сенатнинг 32-ялпи мажлисида давлат органлари ва ташкилотлари тизимида 2022 йилнинг биринчи ярмида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати танқидий муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари фуқаролар билан мутасадди идораларни боғловчи тизимга айланди.

Сенат томонидан айрим давлат органлари ва ташкилотлари тизимида 2022 йилнинг биринчи ярмида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ўрганилиб, бу борада йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларга жами 773 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Ҳудудларда мунтазам равишда оммавий қабуллар, ваколатли органлар иштирокида танқидий муҳокамалар ўтказилиши натижасида мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан 66 мингтага ёки 8 фоизга камайган.

Мазкур мурожаатларда республика аҳолиси томонидан энг кўп ижтимоий нафақалар (80 минг), давлат органлари ходимлари фаолиятидан норозилик
(58 минг), мажбурий ижро, алимент ва қарз суммаларини ундириш (51 минг), моддий ёрдам ва ҳомийлик (46 минг), бандлик (35 минг), уй-жой (33 минг), газ таъминоти (28 минг), электр энергияси (27 минг), судларда фуқаролик ишлари (26 минг), банк кредитлари (23 минг), камбағалликка қарши кураш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, ҳоким ёрдамчилари фаолияти (22 минг), йўл инфратузилмаси (17 минг), ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
(17 минг), соғлиқни сақлаш (16,5 минг), ҳуқуқни муҳофаза қилиш (16 минг) ҳамда ичимлик суви (15 минг) билан боғлиқ масалалар кўтарилган.

Айниқса, муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам, суд қарорлари ижроси, табиий газ ва кадастр масалалари билан боғлиқ мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан баравардан кўпга ўсган.

Иқтисодий соҳада мурожаатлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 48 бараварга, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида
13 бараварга, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигида 2,7 бараварга, Қурилиш вазирлигида 2,3 бараварга, Давлат солиқ қўмитасида
2 бараварга ошган.

Ижтимоий соҳада мурожаатлар сони 18 фоизга камайган бўлса-да, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида 108 фоизга, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимида 67 фоизга кескин ортган.

Суд-ҳуқуқ соҳасида мурожаатлар сони Адлия вазирлиги тизимида 58 фоизга, Ички ишлар вазирлигида 20 фоизга, Мажбурий ижро бюросида
20 фоизга ортган.

Бундан ташқари, ҳокимликлар тизимида энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳар, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлариида (14 – 18 мингта) кузатилади.

Ҳисобот даврида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида (6 фоиз), “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (12 фоиз), Дин ишлари бўйича қўмита (18 фоиз), Олий ва ўрта махсус таълими ҳамда Қурилиш вазирликлари (19 фоиз),  шунингдек, Андижон вилояти (11 фоиз), Наманган (15 фоиз), Навоий (16 фоиз) ҳамда Қашқадарё (19 фоиз) ҳокимликларида мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси паст бўлган.

Сенаторлар томонидан юқорида қайд этилган мурожаатларнинг таҳлили айрим давлат органлари ва ташкилотлари тизимида, шунингдек, ҳокимликларда мурожаатлар билан ишлаш фаолиятида эътибор қаратилиши лозим бўлган муаммолар сақланиб қолаётганлигини ҳамда бу борадаги мурожаатлар таҳлили ўтказилмагани, ушбу соҳа бўйича ички назорат ишлари талаб даражасида ташкил этилмагани танқид қилинди.

Шунингдек, муҳокамалар натижасида вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига аҳоли мурожаат қилишга энг кўп мажбур бўлаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни маҳалла ёки қуйи тизимнинг ўзида бартараф этиш чораларини кўриш, барча даражадаги раҳбарлар мулоқотлар ва сайёр қабулларни тизимли ташкиллаштириш ҳамда мурожаатларни жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларни тезкорлик билан ўрганиш ва уларга ўз вақтида муносабат билдириш амалиётини кенгайтириш тавсия қилинди.

Муҳокама натижасида берилган тавсияларни инобатга олган ҳолда Сенат қарори қабул қилинди.

www.senat.uz



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031