Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва халқаро тажриба

Жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва халқаро тажриба


Жорий йилнинг 13 январь куни Гулистон шаҳрида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси ва  Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича дастури кўмагида “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва халқаро тажриба” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатида Сирдарё вилояти  ва туманлари ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, давлат органлари вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси директори Сайёра Ходжаева ва   Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Покиза Ахмеджанова кириш сўзи билан очиб бердилар.

Давра суҳбатида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Сирдарё вилояти худудий бўлинмаси бошлиғи Шавкат Уралов модераторлик қилди.   

Мазкур тадбир давомида “Давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва амалиёт” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши  курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов, “Жамоатчилик кенгашлари: халқаро тажриба” мавзусида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси директори, юридик фанлар номзоди Сайёра Ходжаева, “ННТларнинг халқаро ва маҳаллий грант танловларида иштирокини кучайтириш ҳамда ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳаларни шакллантиришдаги муаммолар” мавзусида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар халқаро ассоциацияси Сирдарё вилояти  ҳудудий бўлинмаси раҳбари Барчиной Усмонова, “Демократик жараёнларда жамоатчилик маниторингининг роли” мавзусида “Юксалиш” умуммиллий  ҳаракати  Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси Бахром Умматов, “Фуқаролик жамиятида ижтимоий шериклик” мавзусида Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Муқаддас Маликова маъруза қилдилар.

Маърузачилар таъкидлаганидек, жамоатчилик назорати жамият ва давлат миқёсида қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда адолатни қарор топтириш учун ўта зарур бўлган энг самарали амалиёт ҳисобланади. Шунинг учун ҳам сўнгги йилларда жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга давлат томонидан алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022 — 2026 йил-ларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”                       12-мақсади: “Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”– деб номланганлиги   ва 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг еттита (25,60,66,75,81,86,89) мақсадида жамоатчилик назоратига оид вазифалар мустаҳкамлаб қўйилгани бежиз эмас.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конститу-циясининг  36,49,148-моддаларида фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита иштирок этиш ҳуқуқини давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилишига оид конституциявий нормалар белгиланган.

Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи субъектлар қаторида давлат органлари, шу жумладан ҳокимликлар ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари муҳим аҳамият касб этади. 

Давра суҳбатида жамоатчилик кенгашларининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишда хорижий давлатлар, хусусан Германия, Дания, Россия, Украина, Франция, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатларнинг қонунчилиги ва амалиётини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан вилоят ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари, функциялари, уларни таркибини демократик асосларда шакллантириш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш шакллари ва механизми, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда бу борадаги муаммолар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шу билан бирга жамоатчилик назорати бўйича ҳокимлар ва ҳоким ўринбосарлари иштирокида ўқув семинарлари ташкил қилиниши мақсадга мувофиқ деган таклифлар илгари сурилди.

Тадбир иштирокчиларига  “Ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоат-чилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва фаолият йўналишлари” деб номланган амалий қўлланма   тарқатилди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930