Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Польшада 12-халқаро “Арбитраж ва медиация назария ва амалиётда” мавзусида конференция бўлиб ўтди

Польшада 12-халқаро “Арбитраж ва медиация назария ва амалиётда” мавзусида конференция бўлиб ўтди


Польшанинг Новы-Томысль шаҳрида “Арбитраж ва медиация назария ва амалиётда” мавзусида Новотомысль Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Арбитраж суди томонидан ташкил қилинган 12-халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда  Германия, Молдова, Озарбайжон, Польша, Туркия, Украина, Қирғизистон,  Ўзбекистон, Франциялик халқаро арбитрлар, медиаторлар, ҳакамлик судьялари, давлат органлари вакиллари, суд приставлари, адвокатлар, нотариуслар, халқаро арибитраж ва медиация соҳаси мутахассислари ва олимлар, Польшанинг бир қатор шаҳарлари бурмистрлари иштирок этдилар, шунингдек  Польша Сенати сенатори,  Новотомысль тумани оқсоқоли,  Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Арбитраж суди раиси конференция иштирокчиларига табрик йўлладилар.

Халқаро конференцияда Халқаро савдо палатаси ҳузуридаги Халқаро арбитраж суди аъзоси (ICC Париж) –Пётр Новачик «Арбитраждаги хавфсизлик тўғрисида дастлабки эътирозлар»,  Украина Савдо-саноат палатаси  ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди арбитри Андрей Клемчук – «Халқаро тижоратда медиация – арбитражга иттифоқчи ёки рақобатчи?», Боку шаҳридаги Халқаро арбитраж суди арбитри Ниёзий Маммадов –  «Озарбайжонда низоларни муқобил ҳал қилиш тўғрисидаги қонунчиликка киритилган тузатишлар»,  юридик фанлар доктори, адвокат (Польша) Александра Будниак-Рогала  – «Арбитраж процессида эксперт хулосаларидан олинадиган далиллар»,  Молдова Республикаси тугатувчилар ва маъмуриятчилар ассоциацияси ҳузуридаги Халқаро арбитраж раиси Ирина Селевестру – – “Молдовада низоларни муқобил ҳал қилиш – халқаро ҳамкорлик тажрибаси”,   Хитой халқаро иқтисодий ва арбитраж комиссияси Европа арбитраж маркази раиси Сиу Янг –  “ Ҳукумат Хитойда тижорат арбитражига кўмаклашувчи субъект сифатида”,  адвокат (Туркия) Мурат Ўзсунай   – Сингапур конвенцияси,  Зелёногурск университети “Фуқаролик ҳуқуқи, фуқаролик судлов ишларини юритиш ва қиёсий хусусий ҳуқуқ” кафедраси профессори, ю.ф.д. Магдалена Скибинска –Фуқаролик процессида гувоҳ тариқасида медиаторни сўроқ қилишни чеклаш медиацияда хавфсизликни таъминлаш усули сифатида”, Подкарпатск воевода бошқармаси масъул ходими (Польша) Лукас Мрозунски-Змаж – Жиноят ишларида медиация ўтказиш жараёнида жабрлаувчини иккиламчи виктимизацияси ва хавфсизлик”,  Забже шаҳридаги (Польша) туман суди суд пристави Марчин Гугулски –– Медиатор иштирокида тузиладиган медиатив келишувга ижро шартларини киритиш»”, Польша нотариуслар ассоциацияси аъзоси Ярослав Зарнески –– «Польша нотариуслар ассоциацияси ҳузуридаги Биринчи электрон арбитраж судининг ишлаш принциплари», Опольск технология университети “Интеллектуал мулк, маъмурий ва европа ҳуқуқи” кафедраси профессори, адвокат, медиатор Моника Назковска – «Низоларни муқобил ҳал қилишда хавфсизлик – медиация жараёнида унинг ўзига хослиги» мавзуларида маъруза қилдилар.

Конференцияда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг раиси, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов “Ўзбекистонда медиациянинг ҳуқуқий асослари” мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида Марказий Осиё мамлакатларида медиацияни қўлланиш тарихи ва анъаналари, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 январдан кучга кирган “Медиация тўғрисида”ги Қонуни, Фуқаролик, Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Солиқ кодекслари ҳамда “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартишларнинг мазмун ва моҳиятига тўхталди, шунингдек жамиятнинг ҳозирги ривожланиш даврида медиацияни жорий қилишнинг долзарб муоаммоларига халқаро конференция иштирокчилари эътиборини қаратди ҳамда медиация соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Халқаро конференция доирасида арбитрлар ва медиаторлар ўртасида пневматик милтиқдан отиш бўйича Новотомысль Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Арбитраж суди раиси кубоги учун мусобақа ташкил қилинди. Унда Кубокни 1-ўринга сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди судьяси Рустам Шаймардонов қўлга киритди, мазкур суд раиси Фозилжон Отахонов эса 3-ўринни эгаллади. Мусобақада иштирок этган саккизта мамлакат иштирокчиларидан жамоа ҳисобида Ўзбекистон фахрли 1-ўринга, Озарбайжон – 2-ўринга, Украина – 3-ўринга эга чиқди.


 

Ўз ССП Матбуот хизмати 




«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930