Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунга шарҳлар муҳим аҳамиятга эга

“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунга шарҳлар муҳим аҳамиятга эга


Бугун  Ўзбекистон  Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигида  Европа тикланиш ва тараққиёт банки,  “Dentons” юридик компанияси вакиллари  «Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни шарҳининг муаллифлари Фозилжон Отахонов ва Баходир Пўлатов билан учрашдилар бўлиб ўтди.

Учрашувнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунини амалиётга самарали тадбиқ этиш учун унинг шарҳини ишлаб чиқишда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Унда Европа тикланиш ва тараққиёт банки  катта юридик маслаҳат-чиси Катрин Бридж  “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича ЕТТБ лойиҳаси натижалари ҳақида ахборот берди,  “Dentons” юридик компанияси вакиллари Линн Харрисон, Тимоти Стаббс, Сэм Альберт мазкур Қонунга инглиз ва рус тилларида шарҳлар ёзиш жараёни ва қисқача мазмуни билан таништирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори, юридик фандар доктори Фозилжон Отахонов муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган 2007 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунига шарҳлар ва 2013 йилда чоп этилган Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги қонуни: амалий қўлланма – шарҳ ва ҳужжатлар намуналари тўғрисида батафсил ахборот бериш билан бирга иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига шарҳларнинг дастлабки рус тилидаги варианти билан ўзбекистонлик мутахассисларни таништириш, уларнинг фикрларини ва тақризларини олиш, шунингдек шарҳларнинг ўзбек тилида тайёрлаш мақсадга мувофиқ деган фикрга келинди ҳамда бу соҳада миллий ва хорижий экспертлар ҳамкорлиги зарур эканлиги қайд қилинди.




«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930