Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Конституциявий ислоҳотлар зарурати: фикрлар, таклифлар, мулоҳазалар

Конституциявий ислоҳотлар зарурати: фикрлар, таклифлар, мулоҳазалар


Жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти (ДҲИ) мажлислар залида мазкур Институт ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида юридик фанларни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш: бугунги ҳолат ва истиқболлар” мавзусига бағишланган ушбу тадбирни Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси, юридик фанлар доктори, академик Акмал Саидов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Хусусан, амалдаги Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ишлаб чиқиладиган Конституциявий қонун лойиҳасига таклифларни тақдим этиш ҳақида аниқ йўналиш ва тавсиялар берилди.

Онлайн ва офлайн ўтган мулоқотда юридик фанлар доктори ва профессорлардан иборат таниқли экспертларнинг, жумладан Мувофиқлаштирувчи кенгаш илмий йўналишлари раҳбарлари – ДҲИ бўлим бошлиғи Жўрабой Тошқулов, Олий ва ўрта таълим вазири ўринбосари Рахимжон Хакимов, ДҲИ бош илмий ходими Омонбой Оқюлов, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов, Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи Мирзаюсуф Рустамбаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилло Тиллабоев, бундан ташқари Қорақалпоқ, Термиз, давлат университетлари Юридик факультетлари деканлари Елизаветта Кутибаева ва Жуманазар Холмўминов ҳамда бошқа йиғилиш иштрокчиларилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930