Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Фуқаролик жамияти институти вакиллари иштирокида Миллий стратегия лойиҳаси муҳокама қилинди

Фуқаролик жамияти институти вакиллари иштирокида Миллий стратегия лойиҳаси муҳокама қилинди


Жорий йилнинг 16 апрель куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигида БМТ тараққиёт дастури ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан ҳамкорликда халқаро экспертлар, илмий доира вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияси лойиҳаси юзасидан муҳокама учрашувлари бўлиб ўтди.


Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева, Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги делегациясининг ҳамкорлик бўлими раҳбари Вим Риепма, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси доимий вакили в.в.б. Анас Қарман, GIZ Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Йоахим Фритц кириш сўзи билан очиб бердилар. 

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Жўрабек Бешимов Миллий стратегия лойиҳаси тақдимот қилди.

Мазкур лойиҳа Агентлик томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури 30-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосида (31-банддан иборат) “Йўл харитаси” ҳам тасдиқланмоқда.

Таъкидланганидек, ушбу ҳужжат БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг                              4-раунд мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасига билдирган тавсиялари ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегияси                                           89-мақсадида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилмоқда.

Миллий стратегиянинг мақсади Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича изчил олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилашдан иборат. Шу мақсадда Миллий стратегия давлат бошқаруви, давлат хизмати, давлат харидларини амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик, суд-ҳуқуқ соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашишнинг институционал асосларини такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш каби (8 та) устувор мақсадларни ўзида акс эттирмоқда.

Миллий стратегия лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган, шунингдек, жамоатчилик муҳокамаси портали (regulation.uz)да билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилган.

Лойиҳа ва “Йўл харитаси” юзасидан Транспаренси Интернейшнл Халқаро ҳаракат вакили Алена Вандышева, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси  Фозилжон Отахонов сўзга чиқдилар, ўнга яқин тадбир иштирокчилари муҳокамага қўйилган ҳужжатлар лойиҳалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

Учрашувда қайд этилганидек, Миллий стратегия лойиҳаси халқаро ташкилотлар стандартлари асосида ишлаб чиқилган. Хусусан, унда коррупцияга қарши курашиш борасидаги таҳлиллар, илмий тадқиқотлар ва ижтимоий сўровнома натижаларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга оид вазифалар белгиланган. Бундан ташқари, Миллий стратегия бажарилишини мониторинг қилиш ҳамда молиялаштириш механизмлари, эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар ва кутилаётган натижалар батафсил баён этилган.

Муҳокамалар мобайнида иштирокчилар томонидан ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва унинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатида навбатдаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши алоҳида қайд этилиб, лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031