Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Молиявий барқарор нодавлат нотижорат ташкилотлар - давлатнинг ҳамкорлари

Молиявий барқарор нодавлат нотижорат ташкилотлар - давлатнинг ҳамкорлари


2024 йил 9 апрель куни Тошкент шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича дастури, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан “Молиявий барқарор ННТлар - давлатнинг ҳамкорлари: ННТларнинг молиявий барқарорлиги бўйича кўлланма. Ўзбекистон рейтингларини FATF тавсияларига кўра ошириш бўйича давлат ва ННТларнинг ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.


Давра суҳбатида давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институти вакиллари, халқаро ва миллий экспертлар иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий шериклик бўйича минтақавий ва халқаро тажрибаси, ННТларнинг молиявий барқарорлигини ошириш масалалари билан таништиришдан иборат бўлди.

Тадбирда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” РЖБ директори, юридик фанлар номзоди Сайёра Ходжаева модераторлик қилди.


Давра суҳбатини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари Шахноза Якубжанова, USAIDнинг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори Раҳима Назарова  ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси Камоллидин Ишанходжаев кириш сўзлари билан очиб беришди.

“ННТларнинг молиявий барқарорлиги бўйича кўлланма” унинг муаллифлари Лола Aбдусалямова ва Гулнора Холдарова томонидан иштирокчилар учун тақдимот қилинди. Қўлланмада нодавлат нотижорат ташкилотларни молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари, манбалари - кириш ва аъзолик бадаллари, муассислардан, қатнашчилардан бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар; ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар; тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар, субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар, уларда бухгалтерия ҳисоботини юритиш ва солиқ органларига тақдим этиш масалалари аниқ, лўнда ва содда тилда ёритилган.

Давра суҳбатида, Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигининг ННТлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари  Шаҳноза Якубджанова “Фуқаролик жамияти институтларини халқаро донорлар ҳисобидан молиялаштириш механизмидаги янгиликлар”мавзусида, Халқаро нотижорат ҳуқуқи маркази (ИCНЛ) вице-президенти Наталья Боржелли ННТларни молиялаштириш манбалари: энг яхши халқаро тажриба” ва “ФAТФ тавсияларини амалга ошириш: хорижий тажриба ва амалиёт” мавзуларида,  ICNL эксперти  (Қозоғистон) Aйгул КаптаеваНПОларни молиялаштириш манбалари: Қозоғистон тажрибаси” ва “ФAТФнинг 8-тавсия бўйича рейтингни яхшилаш бўйича давлат ва ННТ ўртасидаги ҳамкорлик: Қозоғистон тажрибаси” мавзуларида, Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигининг ННТлар бошқармаси масъул ходими Бекзод Чулиев “ФAТФ тавсияларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари” мавзусида маъруза қилдилар.

Тадбир жуда қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди.

Давра суҳбатида миллий эксперт, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори Фозилжон Отахонов иштирок этди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031