Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 декабрь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этди Фоторепортаж

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 декабрь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этди Фоторепортаж


Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўяётгани, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бераётганини таъкидлади.

«Беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда.

Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш учун тинимсиз изланяпмиз.

Якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди, десам, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Ушбу даврда тўплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда: тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади!», — деди Президент. 

Ўзбек халқи, бугуни эртасига бефарқ бўлмасдан, оила даврасида, ҳатто мактабларда ўқувчилар ҳам Президент мурожаатини жонли эфирдан кузатиб туришди. Ҳар бир фуқаро ҳаётида ўз таъсирига эга бўлган бу мурожаатнинг ортида қанчадан қанча янги ислоҳотлар, янгиликлар бўлиши барчани қизиқтирди десак муболаға бўлмайди. 

www.xs.uz





«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930