Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Медиация соҳасидаги ҳуқуқий ислоҳотлар муҳокама қилинди

Медиация соҳасидаги ҳуқуқий ислоҳотлар муҳокама қилинди


Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, халқаро экспертлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ўзбекистонда медиация соҳасида ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишнинг муаммолари ва имкониятлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда маҳалла ва оила тизими олдида турган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилинишини таъминловчи демократик тамойиллар, фуқаролиқ ва оила ҳуқуқи соҳасидаги низоларни ҳал қилиш усулларини тизим амалиётига жорий қилиш долзарблик касб этиши қайд этилди.

Ижтимоий, фуқаролик ва ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал этиш механизми сифатида медиация, яъни махсус воситачи – медиатор иштирокида низолашувчи томонларни суддан ташқари тартибда яраштириш усуллари хорижий давлатлар тажрибасида узоқ йиллардан бери қўлланиб келинади.

Ривожланган жамиятларда ижтимоий, иқтисодий, шахслараро муносабатларига хизмат қиладиган ва барча шаклларда – оила, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, меҳнат бозори, давлат маъмурий амалиётида кенг кўлланиладиган, ҳаётдаги турли низоларни тинчлик, музокара ва муроса йўли билан ҳал этишнинг илғор ва муқобил усули медиациядир.

Таъкидлаш жоизки, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги қарори билан тасдиқланган оилавий ажримлар профилактикаси, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 3-бандида оилавий низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини кенг татбиқ этиш чора-тадбирлари назарда тутилган.

Тадбирда соҳага оид илғор халқаро тажриба алмашилди, миллий қонунчилик, маҳалла ва оила тизимини ривожлантириш бўйича иштирокчилар ўртасида конструктив мулоқот йўлга қўйилди, шу билан бирга тайёрланаётган ҳужжат лойиҳасини яна бир бор такомиллаштириш бўйича келишиб олинди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930