Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Савдо-саноат палатаси ва ҳакамлик судлари бизнес кўмакчиси

Савдо-саноат палатаси ва ҳакамлик судлари бизнес кўмакчиси


Ўзбекистон  Республикаси Савдо-саноат палатасида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази тингловчилари иштирокида жорий  йилнинг                                22 ноябрь куни   “Савдо-саноат палатаси ва Ҳакамлик судлари бизнес кўмакчиси” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тренинг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг раиси, юридик фанлар доктори, профессионал медиатор Фозилжон Отахонов ва Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори Омонбой Оқюлов томонидан олиб борилди.

Семинар-тренингда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш мақсадида 2018 йил 9 июлда “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинганлигини таъкидланди.

Мазкур Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси  тадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитларни таъминлаш, бизнес ҳамжамияти ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини барча чоралар билан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унинг бу борадаги фаолияти тўғрисида ахборот берилди.

Шунинг Қонунда Ҳакамлик судлари илк бор Палата тизимига киритилганлиги, иқтисодий низоларни ҳал қилиш учун Палатага Ҳакамлик судларини ташкил этиш ҳуқуқи берилганлиги, Ҳакамлик судлари Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида фаолият кўрсатиши алоҳида моддада белгиланганлиги қайд қилинди. Ҳакамлик судларининг 2017-2019 йиллардаги фаолияти тўғрисида берилган батафсил маълумотлар тренинг иштирокчиларида қизиқиш уйғотди.

Семинар-тренинг кун тартибидаги мавзу бўйича иштирокчиларнинг саволларига аниқ мисоллар орқали жавоблар берилди. Жумладан, тадбикорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда Савдо-саноат палатасининг роли, Палата фаолиятининг ҳуқуқий асослари, Палата ҳузурида ташкил қилинган Ҳакамлик суди ва Халқаро тижорат арбитраж судининг ҳал қилув қарорларини хорижий давлатларда ижро қилиш тартиби, медиация институтининг низоларни ҳал қилишдаги роли тўғрисида ўзаро  фикр алмашинилди.

 

ЎзССП Ҳакамлик суди ахборот хизмати




«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930