
Президент томонидан 15 февраль куни имзоланган қонун [ЎРҚ-817] билан айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар қилмоқда Адлия вазирлиги.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Шунингдек, Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганини аниқлаш мезонлари киритилди.
Маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтгани комиссия томонидан ҳар чорак якунларига кўра қуйидаги мезонлардан бири асосида белгиланади:
Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш тўғрисидаги хулоса комиссия томонидан расмийлаштирилади ва маҳкумнинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.