Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Содиқ Сафоев — АҚШ сафари таассуротлари, конституциявий ислоҳот ва ЖИДУ «монополияси» ҳақида

Содиқ Сафоев — АҚШ сафари таассуротлари, конституциявий ислоҳот ва ЖИДУ «монополияси» ҳақида


Яқинда АҚШга сафар қилган Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Kun.uz мухбири билан сафар таассуротлари, шунингдек, АҚШ расмийларининг Ўзбекистондаги жараёнларга муносабатлари ҳақида суҳбатлашди. Шунингдек, Сафоев Конституциявий ислоҳотлар, Дипломатия университети «монопол» мақомини сақлаб қолиш борасида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Яқинда АҚШга ташриф буюрдингиз. Cафар таассуротлари билан ўртоқлашсангиз.

— Суҳбат бошида шуни қайд этиб ўтмоқчиманки, бугун дипломатия жамоатчилик фикрисиз ва ижтимоий фикрсиз илгари сурилмайди. Ижтимоий фикр эса нафақат ахборот бериш усули, балки миллий манфаатларни илгари суриш воситаси сифатида кўрилмоқда. Шунинг учун ОАВ вакиллари билан учрашиш биз учун катта масъулият ва имконият. Шунингдек, халқаро муносабатларда халқ вакиллари, парламентнинг роли ҳам тобора ортиб бормоқда.

 

Бевосита саволга қайтсак, АҚШга ташриф Конгресснинг иккала палатаси билан Олий Мажлис палаталарининг мулоқотини чуқурлаштиришга қаратилган эди. Бугун ҳаммамиз АҚШнинг дунёдаги аҳамиятини ортиқча гап-сўзсиз тушунамиз. 2018 йилда Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга сафари давомида Ўзбекистон–АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги эраси ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйилган эди.

Бу бизга янги йўлларни очиб берди. Буларнинг ичида энг муҳими парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш ҳақида. Нима учун, чунки АҚШ сиёсий тизимида ҳеч бир масала, жумладан ташқи сиёсат масалалари конгрессменлар ва сенаторларсиз ҳал қилинмайди. Улар билан муносабат бизга бошқа соҳалардаги алоқаларимизни ривожлантиришга имкон беради.

Яна бир нарса, 2018 йилги сафарда Шавкат Мирзиёев конгрессменлар билан учрашувда Ўзбекистон билан ҳамкорлик гуруҳини тузиш бўйича ташаббус билдирган эди. Яъни Конгрессда Ўзбекистон бўйича кокус тузилди. Бу бизнинг катта ғалабамиз бўлди. Сиз сўраган ташрифда шу кокуснинг иккинчи ялпи мажлисида қатнашдик.

 

Бугунги кунда кокуснинг 17 та аъзоси бор, йил охиригача улар 30 тагача етиши мумкин. Ташрифда парламентдан ташқари, АҚШ маъмурияти, ақл марказлари ва университетлар билан ҳам самарали учрашувлар ўтказдик.

— Кокуслар нима мақсадда тузилади ўзи, бу пиар эмасми?

— Бунинг пиарга бевосита алоқаси йўқ. Балки қандайдир бевосита Ўзбекистоннинг нуфузини ва имижини кўрсатишга ёрдам берар, лекин бу ниҳоятда жиддий ва натижадор. Ўзи умуман Америка конгрессменлари хўжакўрсинга қиладиган тадбирларни хуш кўришмайди. Бир тадбир қилинадиган бўлса, унинг самараси қандай, қанча сармоя кетди ва у ердан нима оламиз, деган рационал фикр юритиш бор. Замонавий жамиятнинг бир кўриниши – рационал фикр юритиш. Манфаат жуда оддий: Марказий Осиёнинг ва минтақадаги Ўзбекистоннинг аҳамиятини тобора англаб боришмоқда.

Бу ерда албатта АҚШ каби давлатнинг ўз манфаатлари бор. Бу хавфсизликка ҳам, иқтисодий масалаларга ҳам тааллуқли.

Бундан ташқари, айнан шу кокус Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус резолюциясини ишлаб чиқиб, илгари сурмоқда. Бу жуда муҳим. Биринчидан бу АҚШнинг Ўзбекистонга нисбатан фундаментал тамойилини кўрсатади. Иккинчидан, бу АҚШ ишбилармон доиралари учун катта сигнал, қўллаб-қувватланаётгани ҳақида. Ҳозир резолюцияни ўтказиш учун 3-4 та овоз қолди, бунинг устида ишлар кетяпти.

Шунингдек, ушбу кокус орқали биз ҳақимизда қолиб кетган стереотипларни бартараф этишга ҳаракат қилиняпти. Аввал қабул қилинган «Жексон-Веник тузатиши»ни ҳозир Ўзбекистонга алоқаси йўқ. Шуни йўқ қилиш учун ҳам вақт келди, кокус шу масала билан ҳам шуғулланяпти. Агар бу чекловлар Ўзбекистонга нисбатан бартараф этилса, бизга юксак технологиялар келиши учун янги имкониятлар очилади.

·       «Жексон-Веник тузатиши» (Jackson–Vanik amendment) – 1974 йилда конгрессменлар Генри Жексон ва Чарлз Веник томонидан АҚШнинг “Савдо тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш. Унга кўра, иммиграцияга оид ва бошқа турдаги инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиб келаётган асосан коммунистик блок давлатларига нисбатан дискриминацион тариф ва божлар жорий этиш назарда тутилган. 2000-2012 йилларда бу чекловдан Қирғизистон, Грузия, Украина, Арманистон, Молдовия ва Россия чиқариб ташланган. Чеклов доирасида МДҲдан Беларус, Озарбойжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари қолган.

— Биламиз, АҚШ парламенти ҳузурида ҳар бир йирик соҳалар, ҳаттоки ҳудудлар бўйича ҳам мутахассисларни жамлаган ақл марказлари фаолият юритади. Бизда ҳам чиқарилаётган қонунларнинг сифатлироқ чиқиши учун Олий Мажлис ҳузурида шундай ақл марказлари тузилиши керак, деб ўйлайсизми?

— Биласизми, бу ҳар бир давлатнинг молиявий ва мутахассис кадрлардан иборат имкониятларига боғлиқ. Эртага бир ақлий марказ очамиз, деб айтиш жуда осон. Лекин ким ишлайди у ерда, қандай самара келтиради? Бунинг фақатгина номи шундайми ёки ҳақиқатда фойда келтирадими? Мана шу асосий масала.

Тўғри, биз Конгресснинг тадқиқот марказида ҳам учрашув ўтказдик. У ерда кўплаб профессорлар, фан докторларидан иборат 600 киши ишлайди, йиллик бюджети ҳам 100 миллион доллардан ортади. Бу кўп йиллар давомида шаклланиб келаётган анъана.

Бизда ҳам ҳозир бошланяпти бу. Парламент қошида Қонунчилик муаммоларини ўрганиш институти таъсис этилган. У ҳам худди шу вазифани бажаради. Парламент аъзоларига тадқиқотлар ўтказиш ва қандайдир тавсияларни ишлаб чиқиш борасида.

Биз сафар давомида АҚШдаги ақл марказлари билан ҳамкорлик ҳақида келишиб олдик. Бу йилнинг ўзида 6 маротаба ёш парламент аъзолари, давлат-ҳокимиятидаги ёш истеъдодли ходимлар АҚШга бориб, кўплаб масалаларда тажриба алмашиш ва ўрганиши [режа қилинган]. Ривожланган давлатлардан бирор нимани ўрганишдан ҳеч қачон уялмаслик керак. Бу келишувлар ҳам ташрифимизнинг амалий натижаларидан бири бўлса керак.

www.kun.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930