Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда


Сенатнинг 29 апрель куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Қонун билан солиқ қонунчилигига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига қилинган хайрия маблағлари солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар қаторига киритилмоқда.

Қонунга кўра, 2022 йилнинг 1 январидан 2031 йилнинг 1 январига қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, ижтимоий солиқни ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлаши белгиланмоқда.

Шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлаши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали экспорт қилган тадбиркорлик субъектлари) 2022 йилнинг 1 февралидан 2025 йилнинг 1 январига қадар бўлган даврда ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлаши белгиланмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ушбу имтиёз бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилишдан олинган тушуми барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумининг камида 80 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади.

Қонун билан аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 1 майидан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар республикамиз ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг 10 октябридан 2022 йилнинг 30 апрелига қадар бўлган даврда товуқ гўштини, музлатилган балиқни ва тирик паррандани, 2021 йилнинг 10 октябридан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар бўлган даврда эса гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланмоқда.

Сенат аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.


www.senat.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930