Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Конституциявий ислоҳотлар хорижий экспертлар нигоҳида

Конституциявий ислоҳотлар хорижий экспертлар нигоҳида


2023 йил 29 апрель куни Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтида институт директори Ф.Отахонов “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказилаётган референдумда кузатувчи сифатида давлатимизга ташриф буюрган Австрия Европа тадқиқотлари ва хавфсизлик сиёсати институти вице-президенти К.Муттонен билан учрашди.

Суҳбат давомида юртимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар борасида сўз юритилди ва меҳмонлар Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолияти билан танишди.

Ф.Отахонов учрашув аввалида Институт 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилгани ва асосий мақсади Олий Мажлис палаталари фаолиятини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш эканлиги ҳақида сўз юритиб, шунингдек, Конституциявий ислоҳотлар, 2023 йил 30 апрелга белгиланган референдум тўғрисида тушунтириш бериб ўтди. 

К.Муттонен амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси билан яқиндан танишиб чиққани ва Конституцияга катта ижобий ўзгаришлар киритилаётгани, шу жумладан, ёшларнинг ҳуқуқлари қонституциявий даражада ҳимоя қилинаётгани ва уларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда ўзгаришларни юқори баҳолади.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда келгусидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикрлар алмашилди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930