Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

III Тошкент аксилкоррупция форуми – халқаро тажриба алмашиш майдонига айланди

III Тошкент аксилкоррупция форуми – халқаро тажриба алмашиш майдонига айланди


2023 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Америка Қўшма Штатларининг Давлат департаменти Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бюроси, Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Минтақавий Мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида III Тошкент аксилкоррупция Форуми ташкил этилди.

Форумда Гонконг,  Жанубий Корея, Латвия, Малайзия, Финляндия, Эстония, Қатар ҳамда Марказий Осиё мамлакатларининг коррупцияга қарши курашишга масъул идоралари раҳбарлари ҳамда Жаҳон банки, БМТ  Тараққиёт дастури, “Минтақавий Мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти, Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг етакчи экспертлари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, вазирлик ҳамда идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Танзила Нарбаева, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, БМТ ГЖБнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал, Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Йоахим Фритц, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Джонатан Хеник, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адриан ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили в.в.б. Анас Карман кириш сўзи билан очиб бердилар.

Ялпи мажлис давомида БМТ ГЖБ ҳамкорлигида Марказий Осиёда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясини амалга оширишни тезлаштиришга қаратилган Минтақавий платформани ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси, Тожикистон Республикаси Давлат назорати молиявий ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти Минтақавий платформанинг аҳамиятини эътироф этиб, виртуал тугмаларни босиш орқали унинг очилиши эълон қилишди.

Форумда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга ҳисса ташкилот ва фаол шахсларни 5 та номинация  бўйича тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Хусусан,  «Газета.uz» таҳририяти  -“Ўзбеки-стонда коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этаётган ОАВ”, Аблай Камолов - “Коррупцияга қарши курашишга ҳисса қўшган журналист”, «Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ –  «Комплаенс-назорат» тизимини самарали жорий этган ташкилот”, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги – “Фаолият очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдаги саъй-ҳаракат-лари учун”, Бухоро вилоят ҳудудий кенгаши – “Энг фаол коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши” номинациялари бўйича ғолиб деб топилдилар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Шундан сўнг форум ўз ишини 3 та сессияга бўлинган ҳолда давом эттирди. Хусусан, “Ахборотдан фойдаланиш коррупциянинг олдини олишнинг самарали усули сифатида” мавзусидаги 1- сессияда Эстония, Финляндия,   Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти,  БМТ ТД раҳбарлари ва бошқа масъул ходимлари томонидан  коррупцияга қарши курашиш борасидаги ислоҳотлардан жамоатчиликни хабардор этиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш,  давлат орган-лари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг самарали механизмларини яратиш, очиқ маълумотлардан фойдаланиш, жамоатчилик назоратини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш сингари йўналишларда маълумотлар тақдим этилди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан ташриф буюрган иштирокчилар ўз мамлакатларининг коррупцияга қарши курашишга масъул идоралари фаолияти   мисолида  “Коррупцияга қарши курашиш органлари томонидан давлат органлари фаоли-ятини мувофиқлаштириш” мавзусидаги 2-сессияда ўзаро фикр ва тажриба алмашишди.  Мазкур сессияда, шунингдек. Жаҳон банки,    Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги экспертлари иштирокида мавзуга оид муҳокамалар бўлиб ўтди.     

“Коррупцияга қарши таълим ва тарбия коррупциянинг олдини олиш механизмлари сифатида” мавзусидаги 3-сессияда  Гонконг, Малайзия, Қатар, Европа Кенгаши вакиллари ўз маърузалари  билан иштирок этди. Шунингдек, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Евгений Коленко “Коррупциянинг олдини олишда илм-фан ва таълимнинг ўрни” мавзусида маъруза қилиб, Академиянинг ўтган даврда коррупциянинг олдини олишга қаратилган фаолияти доирасидаги ишлар бўйича батафсил маълумот берди.

 Форум доирасида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойи-ҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси: ривожланган дав-латлар тажрибаси” ва “Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назорати шакллари” мавзуларида интерфаол сессиялари ҳам бўлиб ўтди. 

 Хусусан, "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назорати шакллари" мавзусидаги сессияда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллар, Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва Экспертлар гуруҳи аъзолари ҳамда АҚШ, Латвия ва Қозоғистонлик халқаро экспертлар иштирок этди. 

Интерфаол сессия давомида ННТларнинг коррупцияга қарши курашишдаги ўрни ва роли муҳокамалар марказида бўлди. Халқаро ва маҳаллий ННТлар ушбу йўналишда амалга оширган ишлари, эришган натижалари, юзага келган муаммолар борасида ўзаро фикр алмашишди. 

Унда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати лойиҳаларини мувофиқлаш-тирувчиси Людмила Стайшюнайте, Қозоғистон “Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот маркази” жамоат фонди директори в.б. Татьяна Зинович, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги  Жамоатчилик кенгаши раиси, Судъялар олий мактаби профессори Фозилжон Отахонов маърузалари тингландиШунингдек Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси раиси Камолиддин Ишанходжаев, Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнара Бабаджанова, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республикаси бирлашмаси директори Сайёра Ходжаева, Агентлик экспертлар гуруҳи раҳбари, профессор Ахтам Турсунов ва бошқалар ННТларнинг коррупцияга қарши курашиш жараёнига янада  фаол жалб этиш юзасидан ўзларинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

III Тошкент аксилкоррупция Форуми миллий ва хорижий ҳамда халқаро иштирокчиларга мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, истиқболдаги вазифаларни етказишга ҳамда фаолиятни халқаро стандартлар ва илғор тажриба асосида янада такомиллаштириш масалалари бўйича қизғин мулоқот ўтказишга имкон берди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930