Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг регламенти

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги  Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг регламенти



Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатасининг

Ижро этувчи қўмитаси томонидан

2011 йил 1 февралда

 

ТАСДИҚЛАНГАН

 

4-сонли баённома


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1-модда. Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди

 

Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди (кейинги ўринларда – ХТАС) мустақил доимий фаолият юритувчи нодавлат орган ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни, халқаро ҳуқуқ нормалари ва ХТАС фаолиятини тартибга солувчи локал нормаларга мувофиқ фаолият олиб боради.

 

2. ХТАСнинг жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100047, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 6.

 

2-модда. ХТАСнинг ваколатлари

 

1. Тарафларнинг келишувига мувофиқ ХТАСга қуйидаги ишлар бўйича мурожаат қилиниши мумкин:

агар низо тарафларидан бири Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатдан ўтган бўлса ташқи савдо ва халқаро иқтисодий алоқаларнинг бошқа кўринишиларни амалга оширишда шартнома ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган ҳорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашма ва ташкилотларнинг ўзлари орасидаги низолар.

товарлар олди-сотдиси (етказиб бериш), ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, товар (хизмат)лар айрибошлаш, юк ва йўловчи ташиш, савдо вакиллиги ва воситачилик, ижара (лизинг), илмий-техник айирбошлаш, ижодий фаолият натижаларини айирбошлаш, саноат ва бошқа объектларни жиҳозлаш, лизинг, кредит, суғурта операциялари каби фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар ХТАСнинг кўриб чиқишига берилиши мумкин. 

 

2. ХТАС томонлар ўртасида пайдо бўлган ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган низони ХТАСга ҳал қилишига топшириш тўғрисидаги ёзма келишув бўлгандагина кўриб чиқади. 

3. ХТАС халқаро шартномаларда белгилаб қўйилган, унинг ваколати доирасига кирадиган ишларни ҳам кўриб ҳал қилиши мумкин. 

 

4. ХТАСнинг алоҳида ишни кўриб чиқиш бўйича ваколатлилиги масаласи низони кўриб чиқаётган таркиб томонидан аниқланади. Арбитрлик судининг таркиби низони моҳиятан кўриб чиққунига қадар ваколатлилик масаласи бўйича алоҳида ажрим чиқариши ёки бу масалани ишни моҳиятан кўриб чиқишда акс эттириши мумкин. 

 

5. Алоҳида иш бўйича низонинг моҳияти бўйича қарор чиқариш арбитрлик таркибининг мутлоқ ваколати ҳисобланади.

 

II. ФАОЛИЯТНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ

 

3-модда. Арбитрлар 

 

1. Арбитрлар ушбу Регламентга мувофиқ ХТАС ваколатлари доирасига кирадиган низоларни ҳал этиш учун зарур билимларга эга бўлган шахслар орасидан тайинланади. Арбитрлар ўз  функцияларини амалга оширишда холис ва мустақилдирлар. Улар ишда иштирок этувчи тарафларнинг вакиллари ҳисобланмайдилар.

 

2. Арбитр вазифасини олган шахс ХТАС Президиуми томонидан тасдиқланган шаклдаги аризани тўлдиради ва имзолайди. Аризада ХТАС Регламентига асосан арбитрлик функциясини қабул қилиш ва бажариш тўғрисидаги розилик, шунингдек ўзи иштирок этиши лозим бўлган низоларни кўриб чиқишда ўзининг холислиги ва мустақиллигига шубҳа туғдирувчи ҳар қандай асосли ҳолат тўғрисида хабар бериши лозимлиги белгиланади. Арбитр бундай ҳолатлар ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса ХТАСни дарҳол хабардор этиши лозим. 

Арбитр функциясини бажаришга рози бўлган шахс олдин ўзи тўғрисидаги маълумотларни хусусан маълумоти, меҳнат фаолияти, ёки ўзгаришларни тақдим этмаган бўлса ХТАСга   уларни дарҳол тақдим этиши лозим. Кўрсатилган маълумотлар низо тарафларига уларнинг талабига мувофиқ ХТАС котибияти томонидан тақдим этилиши мумкин. 

 

3. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ХТАС Президиумининг тақдимномасига мувофиқ 5 йил муддатга арбитрлар рўйхати тасдиқланади (кейинги ўринларда – арбитрлар рўйхати), унда арбитрнинг исми, фамилияси, унинг маълумоти, иш жойи, илмий даражаси ва унвони, ихтисослиги ва мутахасислиги, ҳорижий тилларни билиш даражаси кўрсатилади. Агар белгиланган муддат ўтгандан сўнг арбитрларнинг янги рўйхати тасдиқланмаса олдин тасдиқланган арбитрлар рўйхати янги рўйхат тасдиқлангунига қадар амалда бўлади. Арбитрлар рўйхати ҳар қандай манфаатдор шахснинг сўровига мувофиқ ХТАС котибияти томонидан уларга тақдим этилади.    

 

4. Арбитр сифатида тайинланган шахс томонидан ушбу модданинг 2-қисмида белгиланган талаблар ХТАСнинг унинг тайинлаганлиги тўғрисидаги хабарномасини олгандан сўнг 15 кун ичида бажарилмаса, башарти ХТАС аниқ ҳолатларни инобатга олиб узунроқ муддат белгиламаган бўлса, бундай шахс арбитрлик вазифасини рад этган ва шахс арбитрлик вазифасига тайинлмаган ҳисобланади.  


 

4-модда. ХТАС Президиуми

 

1. ХТАС Президуми таркибига лавозими бўйича ХТАС Раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек арбитрлар рўйхатидан ЎзР ССП Ижро этувчи қўмитаси томонидан 5 йил муддатга тайинланадиган 5 та арбитрлар киради. Презиудиумнинг Раиси ХТАСнинг раиси ҳисобланади. 

Кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг Президиумнинг янги аъзолари тайинланмаса олдин тайинланган Президиумнинг аъзолари ўзларининг вазифаларини бажаришни давом эттирадилар. 

ХТАС Президиуми йиғилишларида ХТАСнинг масъул котиби овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этади. 

 

2. Президиум мазкур Регламент билан унинг ваколатлари доирасига киритилган функцияларни амалга оширади, арбитраж амалиётини таҳлил этади, хусусан ХТАС регламентини қўллаш, ХТАС фаолиятини кенгайтириш, ХТАСнинг халқаро алоқаларини ва ХТАС фаолиятига тегишли бўлган бошқа масалаларни  кўриб чиқади.   

ХТАС Президиуми ЎзР ССПга тасдиқлаш учун арбитрлар рўйхатини ва уларга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар беради. 

 

3. Президиум қарорлари мажлисларда Президиум Раиси билан бирга Президиумнинг камида бешта аъзоси иштирок этиши шарти билан оддий кўпчилик овоз бериш орқали қабул қилинади. Овоз беришда овозлар сони тенг бўлганда ҳал қилувчи овоз бўлиб Президиум Раисининг овози ҳисобланади. 

Президиум қарори баённома билан расмийлаштирилади. Баённома  Президиум Раиси ва котиби томонидан имзоланади. 

 

4. Президиум қарори аъзолари орасида сўров ўтказиш орқали қабул қилиниши мумкин ва сўров натижалари баённомада белгиланади.

 

5. Президиум котиби вазифасини ХТАСнинг масъул котиби бажаради. 

 

6. Президиум аъзолари ўзлари иштирок этган арбитраж муҳокамаларига тааллуқли қарорлар Президиум томонидан муҳокама этилганда унда иштирок этишдан ўзларини тийиб турадилар.

 

7. ХТАС Президиуми ўзининг ваколатларининг бир қисмини ХТАСга бериши мумкин.

 

8. Президиумнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: 

арбитрларни конкурс асосида танлашни такомиллаштириш ва реализация қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

арбитрларни танлаш ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Ижро этувчи қўмитасига тасдиқлаш учун тақдим этишда қонунийликни таъминлаш;

арбитрларнинг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган чораларни амалга ошириш;

арбитрлик лавозимига кадрларни излаш ишларини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

арбитрларни танлаш ишида шаффофлик ва очиқликни, ҳисобдорликни таъминлаш, шунингдек ушбу соҳада хизмат вазифасини суистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш;

арбитрларни танлаш ва тайинлаш бўйича ҳорижий мамлакатларнинг комиссияси амалиётини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш;

суд этикаси бузилишларини огоҳлантириш; 

арбитрларнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан берилган шикоятларни ўрганиб чиқиш;

арбитрларни уларнинг мақомига, шаъни, қадр қимматига қилинган тажовузлардан сақлаш; 

арбитрлик лавозимига биринчи марта илгари сурилаётган номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиш.

Президиум олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ваколатлардан фойдаланади:

арбитрлик лавозимига тақдим этилган номзоднинг мувофиқлигини аниқлайди ва бу бўйича хулоса беради;

Ижро этувчи қўмитасига арбитрлик лавозимига тақдим этилган номзод бўйича таклиф киритади;

арбитрларнинг ваколатини тугатиш бўйича Ижро этувчи қўмитасига таклиф киритади; 

арбитрлар рўйхатини шакллантириш бўйича ишни ташкил этишни таъминлайди;

номзодларни ўрганишни ҳар хил усулларни қўллайди (суҳбат, мустақил экспертлар томонидан тест ўтказиш, сўровлар, малака имтиҳони ва бошқалар).

 

5-модда. ХТАС Раиси ва Раиснинг ўринбосари

 

1. ХТАС Раиси ва унинг ўринбосарлари ЎзР ССП Ижро этувчи қўмитаси томонидан 5 йил муддатга арбитрлар рўйхатидан тайинланади. 

Агар кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг ХТАС Раиси ва унинг ўринбосарлари янгидан тайинланмаса олдин тайинланган ХТАС Раиси ва унинг ўринбосарлари ўзларининг вазифаларини бажаришни давом эттирадилар. 

 

2. ХТАС Раиси мазкур Регламент билан унинг ваколати доирасига киритилган функцияларни амалга оширади, ХТАС номидан Ўзбекистон Республикасида ва унинг  ташқарисида иш олиб боради.

ХТАС Раиси ХТАС фаолиятини ташкил этишда умумий раҳбарликни амалга оширади, шунингдек ХТАС Регламентида назарда тутилган процессуал функцияларни бажаради, шунингдек:

ЎзР ССП Ижро этувчи қўмитасига ХТАС фаолияти билан боғлиқ масалаларни, хусусан ХТАС ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлашни кўриб чиқиш учун киритади; 

ХТАС фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатларни келишиш ва тасдиқлаш учун киритади;

ХТАС томонидан ишларни кўриб чиқишни ташкил этишни таъминлайди;

ХТАСда иш юритиш тартибини аниқлайди ва тасдиқлайди;

ХТАС ишларни сақлаш тартибини аниқлайди ва тасдиқлайди; 

ХТАС штатлар жадвалини мустақил шакллантиради; 

ХТАС томонидан олинган воситаларни эркин тасарруф этиш; 

ХТАС моддий техник таъминланишини мувофиқлаштиради; 

ХТАС Регламентида белгиланган ҳолатларда ХТАСнинг иш юритувида бўлган низолар бўйича қарорлар чиқаради;

арбитрлар томонидан ХТАС иш юритувида бўлган низолар юзасидан қабул қилинган қарорлар ва ажримларни тасдиқлайди;  

арбитрлар томонидан ХТАС иш юритувида бўлган низолар юзасидан қабул қилинган қарорлар ва ажримлар нусхаларини  тасдиқлайди;  

ва бошқа функцияларни амалга оширади.

 

3. ХТАС Раисининг ўринбосарларининг функциялари ХТАС Раиси томонидан белгиланади. ХТАС Раиси йўқлигида унинг вазифаларини унинг ўринбосари бажаради. 

 

6- модда. Котибият 

 

1. Котибият ХТАС иш юритишни олиб бориш ва ташкиллаштириш ва арбитрлик муҳокамасини ташкиллаштириш бўйича вазифаларни бажаради, шунингдек:

ҳужжатлар ва ишларни ХТАС йиғилишига тайёрлаш;

суд муҳокамалари хонасидан фойдаланиш вақтини белгилаш;

ХТАС томонидан кўриладиган ишларнинг ва мурожаатларнинг ҳисобини олиб бориш;

ХТАС, арбитрлар ва арбитрлик муҳокамаси томонлари ўртасида маълумотлар, ҳужжатлар ва ишларни алмаштиришни ташкиллаштириш;

иш юритишни олиб бориш;

арбитрлик муҳокамасини ва ХТАС таркиби йиғилишини ташкиллаштириш бўйича ХТАС  Раиси, раис ўринбосари ва арбитрларнинг топшириқларини бажариш;

арбитрлик муҳокамасининг баённомасини олиб бориш;

арбитрлик муҳокамасини ташкиллаштириш билан боғлиқ бўлган ХТАС  Регламентида белгиланган бошқа ишларни бажариш.

 

2. Котибият масъул котиб, масъул котиб ўринбосари ва котибиятнинг бошқа ходимларидан иборат. Масъул котиб ва унинг ўринбосари ЎзР ССП Ижро этувчи қўмитаси билан келишилган ҳолда ХТАС Раиси томонидан тайинланади. ХТАС масъул котиби ва унинг ўринбосари лавозимига олий юридик маълумотга эга бўлган ва инглиз тилини биладиган шахс тайинланади. 

3. Масъул котиб, унинг ўринбосари ва Котибиятнинг бошқа ходимлари ўртасидаги вазифаларни ХТАС Раиси тақсимлайди.

 

4. Масъул котиб ХТАСда ишларни кўриб чиқиш билан боғлиқ функцияларни амалга оширишда Регламент қоидаларига ва ХТАС Раисига бўйсунади.

 

III. АРБИТРЛИК МУҲОКАМАСИНИНГ БОШЛАНИШИ 

 

8- модда. Даъвони тақдим этиш 

 

1. Арбитрлик муҳокамаси ХТАСга даъво аризаси тақдим этиш билан бошланади.

 

2. Даъво аризасини топшириш куни деб ХТАСга келиб тушган кун, даъво аризаси почта орқали жўнатилганда почта идорасининг тамғаси қўйилган кун ҳисобланади.

 

9-модда. Даъво аризасига қўйиладиган талаблар

 

1. Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

а) тарафларнинг номи, жойлашган манзили (почта манзили), телефон рақамлари ва электрон почтаси;

б) даъвогарнинг талаблари;

в) ХТАС ваколатининг асосланганлиги;

г) даъво талаблари асос бўлган ҳолатларнинг баёни; 

д) даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар;

е) даъво талабларини қўлланиладиган ҳуқуқ нормалари талаблари асосида асослаш;

ж) даъвонинг баҳоси;

з) ҳар бир талабнинг ҳисоб-китоб сумма;

и) даъво аризасига илова қилинаётган ҳужжатлар ва бошқа материаллар рўйхати.

 

2. Даъво аризаси ваколатли шахс томонидан унинг ваколатлилиги тасдиқланган ҳужжатлар асосида, имзоланган бўлиши керак. 

 

3. Агарда битимда арбитрлик судьяларининг шахсий таркиби келишилмаган бўлса, даъво аризасига даъвогар томонидан сайлаш учун таклиф қилинаётган арбитр ва захирадаги арбитрлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади (Регламентнинг 17-моддаси ).

 

10-модда. Даъвонинг баҳоси 

 

1. Даъвонинг баҳоси қуйидагича белгиланади:

а) пул ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича – ундириладиган суммага қараб, давомли фоизларни ундиришда – даъво берилган кун ҳисобланган суммага қараб; 

б) мулк талаб қилиш тўғрисидаги даъволар бўйича – даъво қилинаётган мулкнинг қийматига қараб;

в) ҳуқуқий муносабатларни ҳақиқий деб топиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги даъволар бўйича – даъво аризаси тақдим этилаётган пайтда ҳуқуқий муносабатлар предметининг қийматига қараб;

г) муайян ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тўғрисидаги даъволар бўйича – даъвогарнинг мулкий манфаатлари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар асосида. 

Даъвогарнинг даъво талабидаги баҳо ёки унинг бир қисми аҳамиятга эга бўлмаган ҳолатларда ҳам   даъво аризасида даъвонинг миқдорини кўрсатиши лозим. 

 

2. Бир неча мустақил талаблардан иборат бўлган даъвонинг баҳоси барча талабларнинг суммаси билан белгиланади.

 

3. Даъвонинг баҳосига арбитраж харажатларини қоплаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек тарафлардан ундириладиган йиғимлар киритилмайди.

 

4. Даъвонинг баҳоси даъвогар томонидан кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган тақдирда у ХТАС томонидан бор маълумотлар асосида белгиланади (ХТАС хоҳиши ёки жавобгар талабига биноан).

 

11-модда. Даъво аризасидаги камчиликларни бартараф этиш

 

1. ХТАСнинг масъул котиби даъво аризаси ушбу Регламентнинг 1, 9, 15-моддаларида кўрсатилган талаблар бузилиши билан тақдим этилганлигини аниқлаб, даъвогарга аниқлаган камчиликларни бартараф этишни таклиф қилади,  камчиликларни йўқ қилиш муддати юқорида кўрсатилган таклифни олгандан кейин 1 ойдан ошмаслиги керак. 

 

2. Агар даъвогар даъво аризасидаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги таклифга қарамасдан, белгиланган муддатларда уларни бартараф этмаса ва ишни ҳал этишни талаб этса, ХТАС даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради. Ушбу ҳолат даъвогарнинг қайта мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди. 

 

3. Агар даъво аризаси бир нечта шартнома юзасидан келиб чиқадиган талабларни қамраб олса, у ушбу талабларни қамраб олган арбитрлик келишуви бўлганда кўриб чиқишга қабул қилинади. 

 

 

12-модда. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр 

 

1. ХТАСнинг масъул котиби жавобгарни даъво аризаси берилганлиги тўғрисида хабардор қилади ва унга даъво аризасининг нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни улар керакли миқдорда тақдим этилганидан сўнг юборади. 

 

2. Бир вақтда ХТАСнинг масъул котиби жавобгарга даъво аризасининг нусхасини олгандан сўнг 30 кундан кам бўлмаган муддатда даъво аризасига ёзма фикр беришни таклиф этади.

 

3. Даъво аризасига ёзма фикрда қуйидагилар кўрсатилади:

а) жавобгарнинг исми, почта манзили, телефон ва факс рақами ва электрон почтаси;

б) даъво талабини тан олиш ёки уни рад этиш тўғрисидаги фикри;

в) жавобгар ҳолати асосланган фактик ҳолатларни баён қилиш;

г) эътирозларни асословчи далиллар;

д) қўлланилаётган ҳуқуқ нуқтаи назаридан жавобгарнинг асосли ҳолати;

е) ёзма фикрга илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.

 

4. Ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган фикр-мулоҳазага унинг ишни юритишга ваколати борлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади. 

 

13-модда.  Қарши даъво ва даъволарни ўзаро ҳисобга олиш мақсадида қилинган талаб 

 

1. Мазкур Регламентнинг 12-моддасининг 2-бандида белгиланган муддатда жавобгар қарши даъво киритиши ёки арбитрлик келишуви бўлганда даъволарни ўзаро ҳисобга олиш талаби билан мурожаат қилиши мумкин, башарти талаб даъво билан боғлиқ бўлса. 

Агар ишни кўриб чиқиш жавобгар томонидан қарши даъво бериш ёки даъволарни ўзаро ҳисобга олиш талаби кечиктирилиши оқибатида чўзилса жавобгар зиммасига қўшимча ҳаражатларни қоплаш, кечиктирилиши натижасида бошқа тарафнинг кўрган зарарлари қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин.  

Арбитраж таркиби қарши даъво бериш ёки даъволарни ҳисобган олиш талаби кечикканлигини инобатга олиб рад этиши мумкин. 

 

2. Қарши даъво аризаси Регламентнинг 9-моддасининг 1-банди талабларига жавоб бериши лозим.  

 

14-модда. Арбитраж ишини кўриб чиқишда харажатлар

 

1. Даъво аризаси ёки талабни таъминлаш тўғрисида илтимоснома тақдим этишда даъвогар рўйхатга олиш йиғимини тўлаши лозим. Рўйхатга олиш йиғими тўлангунига қадар даъво аризаси ёки илтимоснома берилмаган ҳисобланади.

Даъво аризаси бўйича тўланган йиғим қайтарилмайди. 

 

2. Ҳар бир даъво бўйича даъвогар аванс тариқасида арбитрлик йиғими тўлаши лозим Даъвогар томонидан тўланган аванс суммасига рўйхатга олиш йиғими ҳам тўланади.

Аванс тўлиқ миқдорда тўлангунига қадар иш юритиш ҳаракатсиз қолдирилади.  

 

3. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатларни тасдиқлаш, ҳисоб қилиш ва тақсимлаш тартиби ва уларнинг миқдори   Регламентнинг ажралмас қисми бўлган “Арбитрлик йиғими ва харажатлари ва чиқимлари тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади.

 

IV. ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ТОПШИРИШ

 

15 - модда Ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

 

Арбитрлик муҳокамасини бошлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар, уларга иловалар ва бошқа материаллар тарафлар томонидан низо якка тартибда ҳал қилинса, тўрт нусхада ва низо ҳайъатда ҳал қилинаётган тақдирда олти нусха миқдорида ХТАСга  тақдим этилади, агар зарур ҳолларда ХТАС томонидан бошқача тартиб белгиланиши мумкин.

 

16- модда. Ҳужжатларни жўнатиш ва топшириш

 

1. ХТАС тарафларга барча ҳужжатларнинг нусхалари ва бошқа материаллар улар томонидан кўрсатилган манзилларга ҳужжатлар ва материалларни етказиб берилганлигини белгиловчи, тақдим қилинганлигини тасдиқловчи буюртма хатлар ёки бошқа усуллар орқали юборади. Тарафлар ўз манзили ўзгартирилганлиги ҳақидаги хабарни ХТАСга зудлик билан етказишлари лозим.

 

2. Иш тарафларидан бири томонидан ХТАСга тақдим этилган ҳамма ҳужжатлар бошқа тарафга топширилиши керак, башарти улар иш юритиш жараёнида тарафларнинг ўзлари томонидан топширилмаган бўлса. Шунингдек тарафларга экспертларнинг ҳар қандай хулосалари ёки далилий аҳамиятга эга бўлган ҳар қандай ҳужжатлар топширилиши керак. 

 

3. Даъво аризаси, давъо бўйича тушунтиришлар, хабарномалар, ҳакамлик қарорлари ва ХТАСнинг ажримлари топширилганлиги хабардор қилинувчи ёки жўнатилган хатнинг етиб борганлигини бошқача тасдиқловчи буюртма хати билан юборилади.

 

4. Бошқа ҳужжатлар топширилганлиги хабардор қилинувчи ёки жўнатилган хатнинг етиб борганлигини бошқача тасдиқловчи буюртма хати ёки оддий хат билан юборилади.

 

5. Юқоридаги ҳужжатлар ва бошқа материаллар тарафларнинг шахсан қўлларига ва уларни имзоларини олган ҳолда топширилиши мумкин. 

 

6. Хабар ушбу модданинг олдинги бандларига мувофиқ тарафлар томонидан қабул қилиб олинган ёки жўнатилганидан сўнг қабул қилиб олиниши мумкин бўлгандан сўнг қабул қилинган ҳисобланади.  

 

7. Тарафлар томонидан вакиллар тайинланганида иш бўйича ҳужжатлар вакилларга жўнатилади ёки топширилади, бунда агар тарафлар ХТАСни бошқача тартибда огоҳлантирмаган бўлсалар ҳужжатлар тарафларга топширилган ҳисобланади. 

 

 

V. АРБИТРАЖНИНГ ТАРКИБИ 

 

17-модда. Арбитраж таркибини шакллантириш

 

1. Тарафлар ўртасида бошқача келишув бўлмаса иш бўйича арбитрларнинг таркиби ушбу модданинг 2-9-бандлари асосида шакллантирилади. 

2. Арбитраж ишнинг мураккаблиги, даъвонинг баҳосини (қоида тариқасида 25000 АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда) ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб учта арбитрдан иборат таркибда шакллантирилади. ХТАСнинг Президиуми ишни якка тартибда кўриб ҳал этади деган хулоса чиқармайди. 

 

3. Уч арбитрдан иборат арбитражни шакллантиришда даъвогар хабарнома олгандан сўнг 15 кундан кам бўлмаган муддатда ХТАСга улар томонидан сайланган арбитр ва захирадаги арбитрлар тўғрисида хабар беради, башарти сайлаш олдин амалга оширилмаган бўлса.

 

4. Агар даъвогар ушбу модданинг 3-қисмида белгиланган муддатда арбитр ва захирадига арбитрни сайламаса, у учун арбитр ва захирадаги арбитрни ХТАС Президиуми тайинлайди. 

 

5. Уч арбитрдан иборат арбитражни шакллантиришда жавобгар ХТАСнинг даъвогар томонидан сайланган арбитр ва захирадаги арбитрлар тўғрисида хабарномасини олгандан сўнг 15 кундан кам бўлмаган муддатда ўзлари томонидан сайланган арбитр ва захирадаги арбитр тўғрисида хабар беради. 

 

6. Агар жавобгар ушбу модданинг 5-қисмида белгиланган муддатда арбитр ва захирадаги арбитрни сайламаса, у учун арбитр ва захирадаги арбитрни ХТАС Президиуми тайинлайди. 

 

7. Уч арбитрдан иборат таркибда арбитрни шакллантиришда арбитраж таркибининг Раиси ва захирадаги раис ХТАС Президиуми томонидан арбитрлар рўйхатидан тайинланади. 

 

8. Агар учта арбитрдан иборат арбитраж шакллантирилса, ишда 2 ёки ундан ортиқ даъвогар ёки жавобгар бўлса унда жавобгарлар биттадан арбитр ва захирадаги арбитрларни сайлайдилар.  

 

9. Даъвогар ва жавобгар ўртасида арбитр ва захирадаги арбитрни сайлашда келишувга эришилмаса арбитр ХТАС Президиуми томонидан тайинланади. Бунда ХТАС Президиуми арбитр ва захирадаги арбитрни бошқа шахс фойдасига тайинлаши ҳам мумкин. 

 

10. Агар иш битта арбитр томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, унда арбитр ХТАС Президиуми томонидан арбитрлар рўйхатидан тайинланади.

 

11. ХТАС Президиуми ХТАС Раисига арбитр ва захирадаги арбитрни тайинлаш, шу жумладан арбитрлар таркибининг раиси ва битта арбитрни тайинлаш масаласини ҳал этишни киритиши мумкин. 

 

12. Арбитрлар таркиби ва унинг раиси учун регламент билан белгиланган функциялар ишни алоҳида тартибда ҳал қилувчи арбитрга ҳам тегишлидир. 

 

18-модда. Арбитрни рад этиш

 

1. Арбитрнинг холислиги ёки мустақиллигига тааллуқли асосли шубҳалар, хусусан уни бевосита ёки билвосита ишнинг боришидан манфаатдор деб ўйлаш мумкин бўлса, ҳар бир тараф арбитрни рад этиши мумкин. Арбитр тарафлар келишганидек малакага эга бўлмаган ҳолда ҳам рад этилиши мумкин.

 

2. Тарафларнинг ХТАСга рад этиш тўғрисидаги ёзма аризаси тараф арбитражнинг таркибини шакллантирилганлигини ёки рад этиш учун асос бўлувчи ҳолатларни билгандан кейин 15 кун ичида бериши керак. Кўрсатилган муддатда рад этиш тўғрисидаги ариза берилмаса тараф ўзининг рад этиш ҳуқуқидан фойдаланмаган ҳисобланади. 

 

3. Агар рад этилган шахс ўзини ўзи рад этмаса ёки ўзга тараф бу рад этишга рози бўлмаса арбитрни рад этиш масаласи ХТАС Президиуми томонидан ҳал этилади. 

ХТАС Президиуми ўзининг ташаббуси билан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда арбитрни рад этиш масаласини ҳал этиши мумкин. 

 

4. Ушбу модданинг 1 ва 2-қисмлари қоидалари захира арбитри сифатида тайинланган ёки сайланган арбитрларга ҳам татбиқ этилади. 

 

5. Мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича маърузачи, эксперт, таржимон ва ишда иштирок этувчи бошқа иштирокчилар рад этилиши мумкин. Бундай ҳолатларда рад этиш масалалари арбитр таркиби томонидан ҳал этилади.  

 

20-модда. Арбитраж таркибига ўзгартириш киритиш

 

1. Агар арбитр ўзига юклатилган вазифаларни бажаришни рад этса ёки бошқа сабабларга кўра ишда иштирок эта олмаса у захирадаги арбитр билан алмаштирилади. Агар бундай алмаштиришни амалга оширишнинг имкони бўлмаса Регламентга асосан янги арбитр тайинланади ёки сайланади. Агар олдин арбитр ХТАС томонидан тайинланган бўлса янги арбитр хам тайинланади. Агар тарафлар томонидан сайланган арбитр арбитрлик функциясини бажаришдан бош тортса ёки рад этилса ёхуд бошқа сабабларга кўра унинг ваколати тугатилган бўлса, ХТАС янги тайинловни амалга оширишга ҳақли.

 

2. Ушбу банд қоидалари тарафлар бошқача келишув бўлмагандагина қўлланилади. 

 

3. Зарур ҳолларда ва тарафларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда арбитражнинг ўзгарган таркиби олдин кўриб чиқилган ишни янгидан кўриб чиқиши мумкин. 

 

4. Агар арбитражнинг таркибига ўзгартириш киритиш масаласи иш кўрилгадан сўнг пайдо бўлса, ХТАС Президиуми арбитраж таркибининг аъзолари ва тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб иш юритишни олдинги таркиби билан тугатиши мумкин деб қарор қабул қилиши мумкин. 

 

VI. АРБИТРАЖ МУҲОКАМАСИНИ ЮРИТИШ 

 

21-модда. Муҳокаманинг бошланиши 

 

1. Арбитраж муҳокамаси тортишувлилик ва тарафларнинг тенглиги асосида амалга оширилади.

 

2. Тарафлар ва уларнинг вакиллари ўзларига тегишли бўлган ҳуқуқлардан виждонан фойдаланишлари, уларни суистеъмол қилмасликлари ва уларни амалга ошириш муддатларига риоя этишлари лозим.

 

22-модда. Арбитраж жойи

 

1. Арбитраж муҳокамаси ўтказиладиган жой Тошкент шаҳри ҳисобланади. 

 

2. Тарафлар муҳокамани бошқа жойда ўтказишга келишишлари мумкин. Бундай ҳолда, муҳокаманинг Тошкент шаҳридан ташқарида ўтказилиши муносабати билан юзага келувчи барча қўшимча харажатлар низолашувчи тарафларга юкланади.

 

3. ХТАСнинг масъул котиби билан келишган ҳолда зарур ҳолларда арбитражнинг таркиби муҳокамани ва бошқа мажлисларни Тошкент шаҳридан ташқарида ўтказиши мумкин. 

 

23-модда. Арбитраж муҳокамасининг тили

 

1. Арбитраж муҳокамаси рус тилида олиб борилади. Тарафларнинг келишувига мувофиқ ХТАС арбитраж муҳокамасини бошқа тилда олиб бориши мумкин. 

 

2. Арбитраж муҳокамасига тегишли бўлган ҳужжатлар арбитраж муҳокамаси тилида ёки шартнома тилида, ёхуд тарафлар ёзишмалар олиб борган тилда тақдим этилади. Ёзма далилларнинг асл нусхалари тақдим этилади.

3. ХТАС ўзининг ташаббуси билан ёки тарафларнинг илтимосига кўра бошқа тарафдан улар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни арбитраж тилига таржима қилишни ёки ўзларининг ҳисобидан таржимани таъминлашни талаб этиши мумкин. 

4. Тарафларнинг илтимосига кўра ва уларнинг ҳисобидан ХТАС ишни тинглаш пайтида таржимонлик хизмати билан таъминлаши мумкин.

 

24-модда. Ишни муҳокама қилиш муддати

 

ХТАС арбитраж таркиби шакллантирилганидан кейин 120 кун ичида ишни тугатиш чораларини кўради. ХТАС Президиуми зарур ҳолларда ўзининг ташаббуси билан ёки арбитраж таркибининг илтимоси билан ушбу муддатни узайтириши мумкин.  

 

25-модда. Арбитраж муҳокамасининг ошкор этилмаслиги 

 

Арбитрлар, маърузачилар, арбитрлар таркиби томонидан тайинланган экспертлар, ХТАС ва унинг ходимлари, ЎзР ССП ва унинг ходимлари ХТАС томонидан кўрилаётган ишлар бўйича уларга маълум бўлган ва тарафларнинг қонуний манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этмасликлари лозим. 

 

26-модда. Қўлланиладиган ҳуқуқ

 

1. ХТАС тарафлар низонинг моҳиятига қўлланиладиган ҳуқуқ нормалари сифатида танлаган ҳуқуқ асосида ишни ҳал этади. Бунда қандайдир давлатнинг ҳуқуқидаги ёки ҳуқуқий тизимидаги кўрсатма ушбу давлатнинг коллизион нормаларига эмас, балки моддий ҳуқуқига ҳавола сифатида талқин этилади.

Тарафларнинг қандайдир кўрсатмалари бўлмаганда ХТАС коллизион нормаларга мувофиқ муайян ҳуқуқни қўллайди.

Барча ҳолатларда ХТАС шартнома шартлари ва мазкур шартномага қўланиладиган савдо қоидаларини инобатга олган ҳолда қарор қабул қилади.  

 

2. ХТАС иш юритиш жараёнига тарафларнинг келишувини инобатга олган ҳолда, агар бундай келишув ҳуқуқ қўлланиладиган қонунчиликнинг халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги императив нормаларига ва мазкур Регламент принципларига қарши бўлмаса ушбу Регламент қоидаларини қўлайди. Ушбу Регламент ва тарафларнинг келишуви билан тартибга солинмаган масалаларни ҳал этишда ХТАС ҳуқуқ қўлланиладиган қонунчиликнинг халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги қоидаларга риоя этиб ҳал этади, бунда тарафларга ўзларининг манфаатларини ҳимоя этиш учун зарур имкониятлар берилади ва уларга тенг муносабатда бўлинади.  

 

27-модда. Тарафларнинг вакиллиги

 

Тарафлар ХТАС ишларни бевосита ўзлари ёки ваколатли вакиллар орқали юритишлари мумкин, бунда вакиллар халқаро ташкилотлар ва чет эл фуқаролари ҳам бўлиши мумкин. 

 

28-модда. Учинчи шахсларнинг иштироки

 

Ишда учинчи шахсларнинг иштирокига фақат низолашаётган тарафларнинг розилиги билан йўл қўйилади. Ишга учинчи шахсни жалб қилиш учун тарафларнинг розилигидан ташқари жалб қилинаётган шахснинг ҳам розилиги талаб этилади. Ишга учинчи шахсни жалб қилиш тўғрисидаги ариза ёки илтимоснома даъво аризасига ёзма фикр тақдим этилгунига қадар қабул қилинади. Учинчи шахсни жалб қилиш тўғрисидаги розилик ёзма шаклда берилиши керак. 

 

29-модда. Ишни муҳокамага тайёрлаш  

 

1. Арбитраж таркибининг раиси ишни муҳокамага тайёрлиги даражасини текширади, агар зарур деб топса ишни тайёрлаш учун қўшимча чоралар кўради, хусусан тарафлардан ёзма тушунтириш олиш, далилларни ва бошқа қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш тўғрисида кўрсатма беради. Агар қўшимча чоралар кўрилса бунда уларни амалга ошириш учун муддат белгиланиши зарур. 

 

2. Арбитраж таркибининг раиси ХТАСнинг масъул котибига ишни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича алоҳида топшириқ бериши мумкин. Шунингдек у тарафларни мажлисга чақиришни ҳам топширади. 

 

30-модда.  Даъвога ўзгартириш ва қўшимча киритиш ёки даъво бўйича тушунтириш бериш

 

1. Ҳар қайси тараф ишни оғзаки эшитиш тугагунига қадар асоссиз кечиктиришларсиз ўзининг даъвосини ўзгартириши ёки тўлдириши ёхуд у бўйича тушунтириш бериши мумкин. 

 

2. Арбитражнинг таркиби тарафлар томонидан ҳар бир тараф ўз вақтида бошқалар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар билан иш оғзаки тинглангунига қадар ўз вақтида танишиб чиқишлари учун ёзма аризалар, далиллар тақдим этиш муддатини белгилаши мумкин. 

 

3. Арбитраж таркиби даъвога ўзгартириш ва қўшимчалар киртишни ва даъвога тушунтириш беришни кечиктиришни асоссиз деб топса, қўшимча харажатларни қоплашни унга юклаши мумкин. 

4. Арбитраж таркиби даъвога ўзгартириш ва қўшимчалар киртишга ва даъвога тушунтириш беришга кечикишларни инобатга олган ҳолда рухсат бермаслиги ҳам мумкин. 

 

31-модда. Даллилар 

 

1. Ҳар бир тараф ўз даъво талаблари ва даъвога қарши эътирозларининг асоси сифатида кўрсатаётган ҳолатларни исботлаб бериши керак. Арбитраж таркиби тарафлардан бошқа далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин. У шунингдек экспертиза ўтказишни тайинлаши, учинчи шахслардан далилларни тақдим этишни сўраши ҳамда гувоҳларни чақириши ва тинглаши мумкин.

 

2. Тарафлар ёзма далилларнинг асл нусхасини ёки уларнинг тасдиқланган нусхаларини тақдим этишлари мумкин.

 

3. Далилларни текшириш арбитраж таркиби томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Арбитраж таркиби далилларни текширишни битта арбитрга юклаши ҳам мумкин. 

 

4. Далилларни баҳолаш арбитрларнинг ички ишончига асосланиб амалга оширилади.

 

5. Тарафлар томонидан тегишли далилларни тақдим этмасликлари арбитрлик судига иш юритишни давом эттиришга ва мавжуд далиллар асосида қарор чиқаришга ҳалақит бермайди.

 

6. Тарафлар томонидан далилларни тақдим этиш муддати мазкур Регламентнинг 30-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 

 

32-модда. Оғзаки тинглаш

 

1. Тарфлар томонидан ўзлари тақдим этган далиллар асосида ўзларининг вазиятини баён этиш ва оғзаки музокаралар ўтказиш учун ишни оғзаки тинглаш амалга оширилади. Тинглаш ёпиқ ҳолда олиб борилади. Арбитраж таркибининг рухсати ва тарафларнинг розилиги билан тинглашда арбитраж муҳокамасида иштирок этмайдиган тарафлар ҳам иштирок этишлари мумкин.

 

2. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тарафлар хабарнома орқали хабардор қилинади, бунда хабарнома тарафларнинг ихтиёрида ишга етиб келишга тайёргарлик кўриши ва келиши учун камида 20 кун вақт бўлиши инобатга олиниб жўнатилиши лозим. Тарафларнинг келишувига мувофиқ бу муддат қисқартирилиши мумкин.  

 

3. Зарур ҳолларда кейинги мажлисларни ўтказиш муддатлари арбитражнинг таркиби томонидан аниқ ҳолатларни инобатга олган ҳолда белгиланади.

 

4. Тегишли тартибда хабардор қилинган тарафнинг мажлисга келмаслиги, агар у ўз вақтида ёзма равишда узрли сабабларга кўра ишни кўришни кейинга қолдиришни сўрамаган бўлса, ишни кўришга ва қарор чиқаришга тўсқинлик қилмайди.

 

5. Тарафлар ўзларининг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни сўраши мумкин. 

 

6. Тарафлар муҳокамада видиоконференция тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат этиши мумкин. Илтимос арбитраж таркиби томонидан иш ҳолатларини, бошқа тарафларнинг фикрини ва техник имкониятларни  инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади. 

 

33-модда. Мажлис баённомаси

 

1. Ўтказилган мажлис бўйича баённома тузилади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:

ХТАСнинг  номи;

иш рақами;

мажлис ўтказилган жойи ва вақти;

низолашаётган тарафларнинг номи;

ишда иштирок этаётган тарафларнинг вакиллари тўғрисидаги маълумотлар;

арбитр, маърузачи, гувоҳлар, экспертлар, таржимонлар ва бошқа шахсларнинг исми ва фамиляси;

тингланаётган ишнинг қисқача тафсилоти;

тарафларнинг талаблари ва бошқа муҳим маълумотлар баёни;

арбитрларнинг имзолари.

2. Тарафлар баённома билан танишиб чиқишлари мумкин. Тарафларнинг илтимоси билан агар бу илтимос асосли бўлса, арбитрлар таркибининг қарори билан баённомага ўзгартириш киритилиши мумкин.

 

3. Тарафлар баённома нусхасини олишлари мумкин. 

 

34-модда. Ёзма ҳужжатлар асосида ишни ҳал этиш

 

Тарафлар ишни оғзаки тинглашларсиз ёзма ҳужжатлар асосида низони ҳал этиш тўғрисида келишишлари мумкин. Агар тарафлардан бири оғзаки тинглаш ўтказишни сўрамаса ва тарафлар ўртасида келишув бўлмаса арбитраж таркиби ёзма ҳужжатлар асосида ишни кўриб чиқиши мумкин.

 

35-модда.  Иш  кўришни кейинга қолдириш ва иш юритишни

тўхтатиш

 

Зарур ҳолларда тарафларнинг ёки арбитраж таркибининг ташаббуси билан иш юритиш кейинга қолдирилиши ёки тўхтатилиши мумкин. Иш юритишни кейинга қолдириш ёки ишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқарилади. 

 

36-модда. Таъминлаш чоралари

 

1. Агар тарафлар бошқача шартлашмаган бўлсалар, арбитраж таркиби тарафлардан бирининг илтимосига кўра даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

 

2. Арбитраж таркиби тарафлардан даъвони тегишли тартибда таъминлашни талаб қилиши мумкин.

 

3. Даъвони таъминлаш чоралари арбитраж таркиби томонидан оралиқ қарор сифатида қабул қилиниши мумкин. 

 

4. Агар тарафлар даъвони таъминлашни сўраб ваколатли давлат судига  мурожаат этган бўлсалар ва суд томонидан тегишли ажрим чиқарилган бўлса, тарафлар бу тўғрисида зудлик билан ХТАСга хабар беришлари керак. 

 

 

VIIАРБИТРАЖ ИШИНИ ЮРИТИШНИ ТУГАТИШ

 

37-модда. Якуний арбитраж қарори

 

Арбитраж ишини юритиш якуний қарор чиқариш орқали тугатилади. 

 

38-модда. Қарор чиқариш

 

1. Арбитраж таркиби низо билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган деб ҳисоблаганидан сўнг ишнинг муҳокамаси тугаган деб эълон қилади ва қарор чиқаришга киришади.

 

2. Қарор арбитраж таркибининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Агар қарор арбитраж таркибининг кўпчилик овози билан қабул қилинмаса, у арбитраж таркибининг раиси томонидан қабул қилинади. Қабул қилинган қарордан норози бўлган арбитр ўзининг фикрини ёзма тарзда бериши мумкин ва у ишга қўшиб қўйилади. 

 

3. Қарор мазкур модданинг 24-моддасида белгиланган муддатлар доирасида қабул қилинади.

 

39-модда. Қарорнинг мазмуни

 

1. Қарорда қуйидагилар назарда тутилиши керак:

ХТАСнинг номи;

ишнинг рақами;

арбитражнинг жойи

қарор чиқарилган сана;

арбитрларнинг исми ва фамилияси;

низолашаётган тарафларнинг ва ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг номи;

низонинг предмети ва иш ҳолатларининг қисқача баёни;

қарор асосланган   мотив;

даъво талабларини қондириш ёки рад этиш тўғрисидаги хулоса;

иш бўйича арбитраж йиғимлари ва харажатлари суммаси, уларни тарафлар ўртасида тақсимлаш;

арбитрларнинг имзоси.

 

2. Қарор чиқариш санаси арбитраж таркибига кирувчи арбитрларнинг охиргиси имзо қўйган кун билан белгиланади. 

 

3. Арбитрлардан бирортаси қарорни имзолай олмаса, ХТАС Раиси арбитрнинг имзоси йўқлиги сабабини кўрсатиб бу ҳолатни тасдиқлайди. Бу ҳолатда қарор чиқарилган сана бу ҳолат тасдиқланган сана билан белгиланади. 

 

40-модда. Алоҳида чиқариладиган қарор

 

1. Арбитраж таркиби алоҳида маслалар бўйича ёки талабнинг бир қисмига нисбатан алоҳида арбитраж қарори чиқарилиши мумкин. 

 

2. Алоҳида арбитраж қарорларига мазкур Регламентнинг 39-моддаси қоидалари қўлланилади. 

 

41-модда.  Келишилган шартлар асосида қабул қилинадиган 

арбитраж қарорлари

 

1. Арбитраж муҳокамаси даврида тарафлар низони тартибга солсалар иш юритиш тугатилади. Тарафларнинг илтимосига кўра арбитраж таркиби бу тартибга солишни арбитраж қарори сифатида муайян шартлар асосида расмийлаштиришлари мумкин.

 

2. Келишилган шартлар асосида қабул қилинадиган арбитраж қарорларига мазкур Регламентнинг 39-моддаси қоидалари қўлланилади. 

 

42-модда. Қарорни жўнатиш

 

1. Арбитраж таркиби қарорни имзолагунига қадар зудлик билан қарор лойиҳасини ХТАС котибиятига жўнатади. ХТАС котибияти арбитрларнинг қарор қабул қилишда мустақиллигига дахл қилмасдан, қарор лойиҳасини регламент талаблари доирасида қабул қилинганлигини текширади.  Камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмаса, ХТАС котибияти бу ҳақида ХТАС Президиумига хабар беради. 

 

2. Қабул қилинган қарор арбитраж таркиби томонидан зарур миқдордаги нусхаларда ХТАС котибиятига тарафларга жўнатиш учун топширилади.

 

3. Агар тарафлар ёки тарафлардан бири иш юритиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўламаган бўлса ХТАС тарафларга қарорни харажатлар тўлиқ қопланганидан кейин юбориши мумкин. 

 

43-модда. Қарорни тўғрилаш, шарҳлаш ва тўлдириш 

 

1. Ишда иштирок этувчи тарафлар бошқа тарафни огоҳлантириб арбитраж қарорини олгандан сўнг арбитраж таркибига қарорда ҳисоб-китобларда, ҳарфлардаги ва бошқа шу кабиларда йўл қўйилган хатоларни тўғрилашни сўраб мурожаат этиши мумкин.    

Ёзувда йўл қўйилган хатоларни ва арифметик хатоларни тузатиш тўғрисидаги аризани низони ҳал қилган арбитраж таркиби ариза олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кўриб чиқиши керак ва тузатиш киритиши керак.

Бу каби тузатишлар арбитраж таркибининг ташаббусига кўра ўзи томонидан тарафларга арбитраж қарори юборилганидан сўнг 30 кун ичида киритиши мумкин.

 

2. Тарафлар ўртасида келишув мавжуд бўлганда улар бошқа тарафни огоҳлантириб арбитраж қарорини олгандан сўнг ўттиз кун ичида арбитраж таркибига қарорнинг алоҳида банди ёки қисми бўйича тушунтириш беришни сўраб мурожаат этишлари мумкин. 

Агар арбитраж таркиби илтимосномани асосли деб топса, уни олгандан сўнг 30 кун ичида тушунтириш бериши лозим. 

 

3. Тарафлардан бири арбитраж қарорини олганидан сўнг арбитраж муҳокамаси давомида арз қилинган ва кўриб чиқилган, аммо қабул қилинган қарорда ўз аксини топмаган даъво талаблари бўйича қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилиш тўғрисидаги ариза билан ўттиз кун ичида арбитраж таркибига бу ҳақда бошқа тарафни хабардор қилган ҳолда мурожаат этиши мумкин.

Агар арбитраж таркиби илтимосномани асосли деб топса, уни олгандан сўнг 60 кун ичида қўшимча киритиши лозим. 

 

4. ХТАСнинг Президиуми зарур ҳолатларда ушбу модданинг 1-бандининг 2-хатбошисидаги, 2-бандининг 2-хатбошисидаги ва 3-бандининг 2-хатбошисидаги муддатларни узайтириши мумкин.

 

 5. Қарорни тўғрилаш, шарҳлаш ва тўлдириш тўғрисидаги ажрим арбитраж қарорининг ажралмас қисми ҳисобланади ва ушбу регламентнинг 39-моддаси қоидалари қўлланилади. 

 

44-модда. Қарорни ижро этиш

 

1. ХТАСнинг қарори ҳал қилувчи ва чиқарилган кунидан мажбурий ҳисобланади.

 

2. Қарор мазкур ҳал қилув қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий ижро этилади. Агар қарорда ижро этиш муддати белгиланмаган бўлса, у дарҳол ижро этилиши керак.

 

3. Агар қарор қарорда белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган бўлса, у қонунчиликда ва халқаро шартномаларда белгиланган тартибда ижро этилиши керак.

 

45-модда. Иш юритишни қарор чиқармасдан тугатиш

 

1. Агар иш бўйича якуний қарор қабул қилинмаса, арбитраж ишини юритиш иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор билан тугатилади. 

 

2. Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолатларда чиқарилади:

а) даъвогар ўзининг даъво талабидан воз кечса, агар жавобгар бу хақдаги хабарномани олганидан сўнг 15 кундан кам бўлмаган муддатда ишни тугатишга қарши ўзининг эътирозини илгари сурмаса ва арбитраж таркиби жавобгарнинг қонуний манфаатини тан олмаса;

б) тарафларнинг иш юритишни тугатиш тўғрисида келишуви бўлса;

в) арбитраж таркиби иш юритишни давом эттиришни қандайдир сабабларга кўра иложи йўқ ёки зарур эмас, деб топса, хусусан ишни моҳиятан кўриш ва ҳал этиш учун зарур бўлган шароит бўлмаса, башарти бу даъвогарнинг ҳаракатсизлиги оқибатида иш олти ойдан кўп муддатга ҳаракатсиз қолса.

 

3. Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримга ушбу Регламентнинг 38-44-моддалари қоидалари қўлланилади.

 

4. Арбитраж таркиби шакллантирилгунига қадар иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор ХТАС Раиси томонидан чиқарилади. 

 

VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

46-модда. Эътироз билдириш ҳуқуқидан воз кечиш

 

Агар тараф белгиланган муддатларда ёки бундай муддат белгиланмаган бўлса, асоссиз кечиктиришларсиз мазкур Регламентнинг қоидаларига ХТАСда иш юритиш жараёнида риоя этилмаганлигига, арбтираж келишуви ёки қўлланилаётган ҳуқуқнинг халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги қонунчилик нормаларидан чекинишларга қарши эътироз билдирмаса, тараф ўзининг эътироз билдириш ҳуқуқидан воз кечган ҳисобланади.   

 

47-модда. Жавобгарликдан озод қилиш

 

Агар арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган маърузачилар, ХТАС ва унинг аъзолари, ЎзР ССП ва унинг ходимларининг арбитраж ишини юритиш билан боғлик ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги қасддан эканлиги исботланмаса, улар бу ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун тарафлар ва бошқа шахслар олдида жавобгар ҳисобланмайдилар.

 

48-модда. ХТАС Регламентининг амал қилиши 

 

Агар тарафлар бошқача келишмаган бўлсалар, ХТАСда низоларни кўриб чиқишга арбитраж иши бошланган пайтда амалда бўлган ХТАС Регламенти қоидалари қўлланилади.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930