Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг ташкил қилиниши ва фаолияти тўғрисида АХБОРОТ

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги  Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг ташкил қилиниши ва фаолияти тўғрисида  АХБОРОТ



ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судини ташкил қилиниши ва ҳуқуқий-ташкилий асослари:

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитасининг 2011 йил 1 февралдаги қарорига (4-сонли баённома) асосан палата ҳузурида Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди (ХТАС) ташкил қилинган.

ХТАС Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 15 февралда 22-рақам билан ҳисоб рўйхатидан ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитасининг 2011 йил 28 февралдаги қарори (10-сонли баённома) билан  Отахонов Ф.Х. – ХТАС раиси лавозимига тайинланган ва ХТАС штатлар жадвали маъқулланган.

ХТАСнинг   “Капиталбанк” АТБ да ҳисоб рақами ва валют ҳисоб рақами очилган.

 

ХТАС ўз фаолиятини қуйидаги ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга ошириб келмоқда:

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) //16,21,27-моддалари//; 

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг “Халыаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5087-сонли Фармони //11-банди//;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3068 сон Қарори //3-банди ва 1-иловаси//;

ХТАС локал ҳужжатлари (Регламенти ва Низоми).

 

ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг локал ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитасининг 2011 йил 1 февралдаги ва 28 февралдаги қарорилари (4-сонли ва 10-сонли баённомалар) билан ХТАСнинг қуйидаги локал ҳужжатлари  тасдиқланган:

  1. ХТАС Низоми;
  2. ХТАС Регламенти;
  3. ХТАС арбитраж йиғими ва харажатлари тўғрисида Низом;
  4. ХТАС арбитрлари рўйхати;

5) ХТАС гонорарлар тўғрисида Низом.

 

Ҳозирги кунда ХТАС арбитрлари рўйхатига 6 та юқори малакали, мамлакатимиз ва хорижий давлатларда танилган мутахассислар киритилган бўлиб, улардан 4 таси юридик фанлар доктори, профессор, 1 таси иқтисод фанлари номзоди, доцент, ва 1 таси тадбиркордир (рўйхат илова қилинади).

 

ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:

- ўз ваколатига кирувчи низоларни ҳал этишнинг самарали механизмини яратиш, шу жумладан хорижий компаниялар (чет эл компаниялари, чет эл инвестицияларига эга компаниялар ва бошқалар) ва республика компаниялари ўртасидаги низоларни ҳал этиш   механизмини яратиш;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг қонун томонидан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

- Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг ваколатига кирувчи низоларни ҳал этиш процедурасининг тезкорлиги, тежамлилиги ва махфийлигини таъминлаш;

- низолашувчи тарафларнинг иш билан боғлиқ ва шериклик муносабатларини, улар ўртасидаги мавжуд келишмовчиликларга қарамасдан сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлашни таъминлаш.

 

ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди томонидан кўрилган ишлар

ХТАС ташкил қилинган кундан ҳозиргача (2011-2021 йиллар давомида) даъво суммаси 6 410 957 АҚШ доллари, 8 184 721 Россия рубли, 1 141 361 евро ва 23 472 833 080 сум бўлган 115 та даъво аризалари келиб тушган бўлиб, улардан 112таси кўриб чиқилган. 

ХТАСга келиб тушган низолар бўйича 12 та мамлакатнинг компаниялари иштирок этган, шу жумладан даъвогар сифатида Беларусь Республикаси, Россия, Сингапур, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва жавобгар сифатида Бирлашган Араб Амирликлари, Германия, Дания, Канада, Малайзия, Россия, Сингапур, Туркия, Украина, Хитой, Чехия, Ўзбекистон компаниялари иштирок этганлар. 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунининг (янги таҳрири) 16-моддасида ХТАС Палатанинг тизимига киритилганлиги, 27-моддасида Палата ҳузурида чет эллик инвесторларнинг, шунингдек хорижий шериклар билан ўзаро муносабатларда миллий компанияларнинг ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича Халқаро тижорат арбитраж суди ташкил этилиши ва у ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши лозимлиги белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида келтирилган фармон ва қарорида ХТАС тўғрисидаги нормалар ўз ифодасини топганлиги, шунингдек Палата Ижроия қўмитасининг қарорларини бажариш юзасидан ХТАС томонидан тизимли равишда мамлакатимизда ва чет элларда олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида ХТАС фаолияти охирги тўрт йил ичида ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан тубдан такомиллашди. Бунинг самараси ўлароқ ХТАС келиб тушаётган аризалар сони бир неча бараварга ошди. Хусусан, 2011–2017 йиллар (яъни 6 йил) давомида 6 та иш кўрилган бўлса, 2018-2021 йилларда 106 та ишлар кўриб чиқилган. 

 

ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди фаолиятининг тарғиботи

ХТАС раиси,   юридик фанлар доктори, профессор в.б.   Ф.Отахоновнинг қуйидаги китоб ва мақолалари чоп этилган:

  1. “Халқаро тижорат арбитраж суди ва юридик шахсларнинг локал ҳужжатлари” (Т.:  Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2011. – 160 б.).
  2. “Фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар” амалий қўлланма (Т.: 2011, – 560 б. ҳаммуаллифликда).
  3. Law and practice of international arbitraion in the CIS region. – Printed in the United Kindom.: Wolters Kluwer, 2017. – 650 б. Англия.
  4. “Халқаро тижорат арбитраж суди – низоларни муқобил ҳал қилувчи нодавлат орган //“Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари шароитида фуқаролик суд ишларини юритишнинг долзарб муаммолари – юридик фанлари доктори, профессор Ш.Ш.Шорахметов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган – илмий-амалий конференция материаллари. –Т.: ТДЮИ, 2011.–Б. 31-37).
  5. Понятие и сущность альтернативных способов разрешения хозяйственных споров // “Конституция – тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолати”  мвзусидаги давра суҳбати материаллари. – Т.: ТДЮИ, 2011.–С. 15-21.
  6. Организационно-правовые меры по развития международного коммерческого арбитража   в Узбекистане –CIS Arbitration Forum - Russia- and CIS-related International Dispute Resolution веб-сайтида. Россия) ва  “Бизнес консультант” журналида (2016.  4-сон.– Б.24–25). Россия. 
  7. “Низоларни ҳал этишнинг муқобил усуллари: муаммо ва ечимлар //“Низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари – Республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами. –Т.: ТДЮУ, 2016.–Б. 7–15.
  8. Организационно-правовые меры по развитию международного коммерческого арбитража в Узбекистане // Ж. “Бизнес консультант”. – 2016. № 4.– С.24–25.
  9. Research note Review of arbitral tribunals activity in Uzbekistan (2015-2016)/ // Ж. Uzbek Journal of Legal Studies – UJOLS Vol. 1, No. 1 (2017). Япония
  10. Перспективы    развития    международного    коммерческого    арбитража    в          Узбекистанеfile:///C:/Users/f.otaxonov/Desktop/20-%20RND_2018_10-12_pp58-61.pdf. Молдова.
  11. Правовые основы признания и приведения в исполнение иностранных арбитражных решений в Узбекистане // “Третейское разбирательство в Кыргызской Республики: современные вызовы и пути решения (к 60-летию Конвенции ООН о признании и приведении в исполнение иностранных арбитражных решений)” – Ежегодный сборник статей Международного третейского суда при Торгово-промышленной палате Кыргызской Республики 2/2018. Бишкек, 2019. С.44–54. Қирғизистон.
  12. Правовые основы признания и приведения в исполнение иностранных арбитражных решений //“Одил судлов–Правосудие’’ журнали,   2019.–2-сон – Б. 95-101.
  13. Низо юзага келса…. Тошкент халқаро арбитраж марказида ҳал қилинади. //Халқ сўзи. 2018 йил 8 ноябрь.
  14. Низолар муқобил ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари такомиллашмоқда //Юрист ахборотномаси,  2020. – 3-сон – Б. 72-79.
  15. Organizational and legal measures for preparation and adoption of the international commercial arbitration act //Жамият ва инновация,  2020. – 2-сон – Б. 270-276.
  16. Низоларни ҳал этишнинг муқобил йўналишлари. //Янги Ўзбекистон. 2020 йил 4 июль.
  17. Низоларни муқобил ҳал этиш усуллари янги босқичга кўтарилмоқда// Ўзбекистон Республикаси  Савдо-саноат палатасининг веб-сайти 2020 йил 19 июнь //http://www.chamber.uz/uzk/news/6365.
  18. Низоларни муқобил ҳал этиш усуллари янги босқичга кўтарилмоқда// Ўзбекистон Республикаси  Савдо-санат палатасининг веб-сайти 2020 йил 20 июнь http://www.chamber.uz/uzk/news/6374.
  19. Этапы создания международного коммерческого арбитража в Узбекистане //Ж. Актуальные проблемы гражданского права, 2020 – № 2, С.162 – 173. Республика Беларусь. (А.К.Расулев билан ҳаммуаллифликда). 
  20. “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти. //Ж. Одил судлов. 2021 - 5-сон, Б.36-39.
  21. Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги қонун бозор муносабатларида янги томойилларга йўл очди // Янги Ўзбекистон. 2021 йил 9 сентябрь.
  22. Хaлқaро тижорат aрбитражи: инвесторлар учун қулай ҳуқуқий муҳит// УзА.17.02.2021-https://www.uza.uz/uz/posts/halqaro-tizhorat-arbitrazhi-inves-torlar-uchun-qulay-huquqiy-muhit_242418.
  23. Сущность закона о международном коммерческом арбитраже// 20.02.2021  https:// yuz.uz/ru/news/sunost-zakona-o-mejdunarodnom-kommercheskom-arbitraje.                         (соавтор Полванов Ш.)
  24. Новый виток развития международного коммерческого арбитража // Правда Востока. 9 октября 2021 года.

ХТАС арбитри, юридик фанлар доктори  Б.Самарходжаевнинг қуйидаги китоб ва илмий мақолалари чоп этилган.

  1. Самарходжаев Б.Б., Мухитдинов М.М. Рассмотрение споров с иностранным участием в Республике Узбекистан: Учебно-методическое пособие для вузов. – Ташкент, УМЭД, 2018, 170 с.
  2. Правовое регулирование внешнеэкономической деятельности в Республике Узбекистан: Коллективная монография // Ответственный редактор д.ю.н., проф. Б.Б.Самарходжаев. – Ташкент, УМЭД, 2019 г. – 255с. В данной монографии Б.Б.Самарходжаев отдельную главу посвятил разрешению споров во внешнеэкономической деятельности.
  3. Самарходжаев Б.Б., Каримов Д.Р. Правовые особенности признания и исполнения решений иностранных судов и арбитражей в Республике Узбекистан. Odillik mezoni. – 2019 г. №11. – C. 52-55. и др.

 

ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди фаолияти бўйича ХТАС арбитрлари иштирок этиб маъруза қилган анжуманлар

 

  1. Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси томонидан ташкил қилинган “Правовые проблемы развития арбитража и медиации, международная практика” мавзусидаги халқаро илмий амалий конференцияда модераторлик қилди //2012 йил 10 октябрь, Тошкент, ЎзМУ кичик мажлислар залида. 
  2. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, БМТ тараққиёт дастури ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган ва Тошкент шаҳрида (Пойтахт Бизнес-марказида) 2013 йил 17 июнда бўлиб ўтган «Актуальные вопросы внедрения международного коммерческого арбитража в Республике Узбекистан»  мавзусидаги халқаро илмий-амалий семинарда иштирок этди ва “О проекте Концепции Закона Республики Узбекистан  «О международном коммерческом арбитраже” мавзусида маъруза қилди.
  3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Фуқаролиқ ҳуқуқи” кафедраси томонидан ташкил қилинган ва Тошкент шаҳрида 2014 йил 10 февралда “Низоларни муқобил ҳал қилиш воситалари”  мавзусидаги ўқув-амалий мулоқатда иштирок этди ва “Халқаро тижорат арбитражини ташкил қилиш ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари”мавзусида амалий машғулот ўтказди.  Университет ректори номидан  ЎзР ССП раиси номига миннатдорчилик хати келиб тушди (11.02.2014 йил JS/9-272-сонли).
  4. Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси, Ҳакамлик судлари академияси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил қилинган ва Самарқандт шаҳрида (Ёшлар марказида) 2014 йил 20 майда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда низоларни муқобил ҳал қилишни янада   такомиллаштириш: миллий амалиёт» мавзусидаги илмий-амалий семинарда иштирок этди ва “Ўзбекистонда низоларни муқобил ҳал қилишни янада  такомиллаштириш  масалалари” мавзусида маъруза қилди. 
  5. БМТ тараққиёт дастури, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Дипломатлар курслари томонидан ташкил қилинган ва Тошкент шаҳрида (Дипломатлар курслари мажлислар залида) 2014 йил 14 октябрда бўлиб ўтган “Халқаро иқтисодий низоларни ҳал қилиш» мавзусидаги семинар-тренингда иштирок этди ва “Ўзбекистонда Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судини ташкил қилиш ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари” ва “Ўзбекистонда Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судини ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар” мавзуларида маъруза қилди.
  6. Нагоя университети (Япония) илмий изланувчилари учун 2015 йил 3–9 февраль кунлари бўлиб ўтган илмий семинарда “Ўзбекистон Республикасида ҳакамлик судлари, халқаро тижорат арбитраж суди ва инвестицияга оид низоларни ҳал қилиш”  мавзусида маърузалар қилди ҳамда илмий изланувчиларнинг диссератациялари бўйича маслаҳатлар берди. 
  7. Тошкент давлат юридик университети “Тадбиркорлик ҳуқуқи (бизнес ҳуқуқи)” кафедраси томонидан ташкил қилинган ва Тошкент шаҳрида 2015 йил 8 октябрда бўлиб ўтган “Низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияда иштирок этди ва “Низоларни ҳал этишнинг муқобил усуллари: муаммо ва ечимлар” мавзусида маъруза қилди.
  8. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либералларшириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик маркази (GIZ)  томонидан ташкил қилинган ва Бухоро шаҳрида 2016 йил 23 майда бўлиб ўтган “Иқтисодий низоларни ҳал қилиш (тартибга солиш)нинг муқобил шакллари (усуллари): миллий амалиёт ва хориджий мамлакатлар тажрибаси” мавзусидаги  халқаро семинарда иштирок этди ва “Суд муҳокамаси ёки низоларни муқобил ҳал қилиш: рози ёки қарши” мавзусиди маъруза қилди.
  9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонучилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан 2016 йил 25 ноябрда ташкил қилинган “Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитражининг ривожланиши: халқаро тажриба мавзусидаги  “давра суҳбати”да иштирок этди ва “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг фаолияти ва муаммолари” мавзусиди  маъруза қилди.   
  10. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида М.В.Ломоносов номидаги МДУ Тошкент шаҳридаги филиали талабалари билан 2017 йил 25 январда бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг роли” мавзусидаги учрашувда иштирок этди ва “ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди ва Ҳакамлик суди фаолияти” мавзусида маъруза қилди.
  11. Ўзбекистон  Республикаси Савдо-саноат палатасида Корпоратив илмий-таълим маркази “Бизнесни бошқариш” магистратура мутахассислигида таҳсил олаётган тингловчилар билан 2017 йил 5 майда   учрашув ташкил қилинди ва  ва “ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди фаолиятининг ҳуқуқий асослари, низоларни ҳал қилишдаги роли ва аҳамияти мавзусида амалий машғулот ўтказди.   
  12. Ўзбекистон  Республикаси Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг “Бошқарув кадрларни қайта тайёрлаш” курси тингловчилари учун  2017 йил 26   майда  “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди ҳамда Ҳакамлик судини ташкил қилиниши, амалий фаолияти  ва   уларнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида амалий машғулот ўтказди. 
  13. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2017 йил 28 июлда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Халқаро тижорат арбитраж суди фаолиятини такомиллаш-тиришга оид комплекс чора-тадбирлар” муҳокамасига бағишланган Ишчи гуруҳ мажлисида иштирок этди ва Комплекс чора-тадбирлар лойиҳаси бўйича маъруза қилди.
  14. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2017 йил 18 августда Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган Ишчи гуруҳ мажлисида иштирок этди ва Қонун лойиҳаси бўйича маъруза қилди.
  15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг “Бошқарув кадрларни тайёрлаш” факультети тингловчилари учун  2017 йил 28 сентябрда  “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди фаолиятини фаолияти ва уни республикамизда тутган ўрни” мавзусида маҳорат дарси  ўтказди.
  16. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети томонидан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда 2017 йил  9 ноябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тизимида арбитраж муҳокамасини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари: миллий амалиёт ва халқаро тажриба мавзуида халқаро илмий –амалий семинарда иштирок этди ва  “Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитраж судини ташкил қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар /«Организационно-правовые меры по созданию международного коммерческого арбитражного суда в Узбекистане»” мавзусида маъруза қилди. 
  17. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети томонидан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда 2017 йил 10 ноябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тизимида арбитраж муҳокамасини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари: миллий амалиёт ва халқаро тажриба мавзуида халқаро илмий –амалий семинарда иштирок этди ва  “Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ҳақида /« О проекте Закона Республики Узбекистан «О международном коммерческом арбитражном суде» мавзусида маъруза қилди. 
  18. Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро ҳакамлик суди фаолиятининг 15 йиллигига бағишланган  2017 йил 30 ноябрда Бишкек шаҳрида ташкил этилган “Марказий Осиёда ҳакамлик арбитражи институтининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида Халқаро конференцияда иштирок этди ва “Ўзбекистоннинг замонавий ҳуқуқий тизимида ҳакамлик муҳокамасини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари /«Актуальные вопросы совершенст-вования третейского разбирательства в современной правовой системе Узбекистана»” мавзусида маъруза қилди. 
  19. Ўзбекистон  Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида тингловчилари учун  2017 йил 13 декабрдя   Льготы и преференции для прямых иностранных инвестиций в Республике Узбекистан” мавзусида маъруза ўқиди. 
  20. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида 2018 йил 26 январда ўтказилган Экспертлар кенгашида иштирок этди ва “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тизимидаги Ҳакамлик судларининг 2017 йилдаги фаолияти якунлари ва 2018 йилдаги вазифалари тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибида хорижий инвесторлар, шунингдек, чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларда миллий компанияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофаза қилишини таъминлаш бўйича халқаро тижорат арбитраж судини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар”  режасининг ижроси тўғрисида” мавзуларида маъруза қилди. 
  21. Вестминстр халқаро университети (Тошкент) томонидан 2018 йил 10 мартда ташкил қилинган “Арбитраж муҳокамаси” ўқув жараёнида иштирок этди ва  “Халқаро тижорат арбитражи ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари тўғрисида” маъруза қилди. 
  22. «Enter Engineering Pte.Ltd.»   хорижий компанияси (Чорвоқ) томонидан 2018 йил 5 майда ташкил қилинган “Арбитраж муҳокамаси афзалликлари” мавзусидаги семинар-тренингда тренерлик қилди ва ЎзР ССП ҳузуридаги ХТАС фаолияти билан иштирокчиларни батафсил таништирди. 
  23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан халқаро “Foley Hoag” юридик компанияси билан ҳамкорликда  2018 йил 31 майда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Халқаро инвестиция арбитражи масалалари” мавзусида семинар-тренинг иштирок этди ва мунозараларда қатнашди. 
  24. Тошкент давлат юридик университети томонидан  2018 йил 29 июнда Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Инвестиция фаолиятида таваккалчилик хавф-хатарини суғурталашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: миллий ва халқаро тажриба” мавзуидаги республика илмий-амалий конференциясида иштирок этди ва  “Халқаро тижорат арбитражининг хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги роли” мавзусида маъруза қилди. 
  25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети томонидан 2018 йил 24 сентябрда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Халқаро савдо палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитражи амалиёти” мавзусидаги халқаро “давра суҳбати”да қатнашди. 
  26. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги ва “Merritz” халқаро юридик компанияси   ҳамкорлигида 2018 йил 25 сентябрда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистонда халқаро тижорат   арбитражини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида Халқаро давра суҳбати иштирок этди ва “Ўзбекистонда Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва конценцияси бўйича келиб тушган таклиф ва мулоҳазалар ҳақида” мавзусида маъруза қилди. 
  27. Молдова Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди томонидан Кишинёв шаҳрида 2018 йил 5 октябрда Молдова Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди фаолиятининг 25 йиллигига бағишланган “Халқаро тижорат арбитражининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида Халқаро конференцияда иштирок этди ва “Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитражини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида маъруза қилди. 
  28. Молдова Республикаси Кишинёв шаҳрида 2018 йил 5 октябрда бўлиб ўтган МДҲ иштирокчилари бўлган давлатлар Палаталари раҳбарлари Кенгашининг Халқаро тижорат арбитражи соҳасидаги доимий фаолият кўрсатувчи маслаҳат органи йиғилишида қатнашиб, “Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитражи соҳасида қонунчиликни ривожланиши” мавзусида маъруза қилди ҳамда кун тартибидаги бошқа масалалар юзасида мунозараларда қатнашди.
  29. Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро ҳакамлик суди томонидан   2018 йил 30 ноябрда Бишкек шаҳрида ташкил этилган, БМТ нинг “Чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги Конвенцияси” қабул қилинганлигининг 60-йиллигига бағишланган “Нью-Йорк конвенцияси ва унинг Марказий Осиё мамлакатлари қонунчилигига ўзаро таъсири” мавзусида Халқаро конференцияда иштирок этди ва “Ўзбекистонда  чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишнинг ҳуқуқий асослари мавзусида маъруза қилди. 
  30. Польшанинг Новотомысль Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Арбитраж суди томонидан 2019 йил 7-8 июнь кунлари Новы-Томысль шаҳрида ташкил этилган Арбитраж ва медиация назария ва амалиётда” мавзусидаги  12-халқаро конференция иштирок этди ва  “Ўзбекистонда медиациянинг ҳуқуқий асослари” мавзусида маъруза қилди.
  31.  Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Савдо-саноат палаталари ва товар биржалари Иттифоқи биносида 2019 йил 27–30 июль кунлари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитасининг   26-мажлиси  ва Бош Ассамблеясининг 17-мажлисида делегация раҳбари сифатида   иштирок этди ва кун тартибидаги масалалар, шу жумладан халқаро тижорат арбитражи юзасидан музокараларда қатнашди. 
  32. Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ва   Туркия Савдо-саноат палаталари ва товар биржалари Иттифоқи томонидан 2019 йил 30 июлда “Туркияда савдо-саноат палаталарини ташкил қилиш ва фаолияти”га, шу жумладан халқаро тижорат арбитражи бағишланган семиинар-тренингда иштирок этди ва Сертификат олди. 
  33. Россиянинг Москва шаҳрида 2019 йил 29 октябрда бўлиб ўтган МДҲ иштирокчилари бўлган давлатлар Палаталари раҳбарлари Кенгашининг Халқаро тижорат арбитражи соҳасидаги доимий фаолият кўрсатувчи маслаҳат органи йиғилишида қатнашиб, “Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитражи соҳасида қонунчиликни ривожланиши” мавзусида маъруза қилди ҳамда кун тартибидаги бошқа масалалар юзасида мунозараларда қатнашди. 
  34. Сингапурда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистонда   суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дастури 2020 йил 11 – 20 январь кунлари Сингапурда танишув сафарида бўлди ва   Сингапур халқаро медиация институти (SIMI), Сингапур халқаро медиация маркази (SIMC),  Сингапур халқаро арбитраж маркази (SIAC), Америка арбитраж ассоциациясининг Низоларни ҳал қилиш бўйиича халқаро маркази (SIMC), Сингапур менеджмент университети (SMU), Низоларни ҳал қилиш Сингапур академияси фаолияти билан танишди. 
  35. “Eriell prof education” ўқув марказида юридик хизмат ходимларига 2020 йил                 5 мартда «Правовые основы международного коммерческого арбитражного суда” мавзусида маъруза ўқиди. 
  36. “Eriell prof education” ўқув марказида юридик хизмат ходимларига 2020 йил                10 мартда «Практика принятия решений в МКАС при ТПП РУз и порядок их исполнения” мавзусида маъруза ўқиди. 
  37. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура   Академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда  2020 йил  26 майда Тошкент шаҳрида “Бизнес субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда халқаро арбитражнинг роли” мавзусида онлайн режимидаги давра суҳбатида иштирок этди ва “Халқаро тижорат аррбитражининг инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги роли”  мавзусида маъруза қилди.

 

ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди тўғрисида интернет ресурсдаги маълумотлар

ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди фаолиятига оид материаллар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг http://www.chamber.uz/ веб-сайтида Ҳуқуқий масалалар бўлимида алоҳида рукн остида берилган эди (ҳар учала тилдаги ХТАС материаллари 32200 мартадан ортиқ кўрилган эди, лекин номаълум сабабларга кўра ХТАСга оид барча материаллар ССП веб-сайтидан олиб ташланди).

Унда хусусан, ХТАС Регламенти, низомлари ва арбитрлар рўйхати тўлиқ ўзбек ва рус тилларида келтирилган, шунингдек унда ХТАСга мурожаат қилишнинг аниқ тартиби; Арбитраж йиғимини тўлаш шартлари ва тартиби; ХТАС га оид тўплам ва буклетлар, ҳужжатлар намуналари  ҳам жойлаштирилган эди.

 

ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди арбитрлари тўғрисида қўшимча маълумотлар

ХТАС раиси Ф.Отахонов ҳозирги кунда Молдова Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди ва Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро ҳакамлик суди арбитрлари рўйхатларига киритилган арбитр ҳисобланади.

 



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031