Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Aҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қайта ижтимоийлаштириш: долзарб муаммолар, замонавий ёндашувлар ва муваффақиятли амалиёт

Aҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қайта ижтимоийлаштириш: долзарб муаммолар, замонавий ёндашувлар ва муваффақиятли амалиёт


19-20 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Aҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қайта ижтимоийлаштиришда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги” лойиҳаси якунига бағишланган “Aҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қайта ижтимоийлаштириш: долзарб муаммолар, замонавий ёндашувлар ва муваффақиятли амалиёт" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. 

2021 йил 1 мартдан бошлаб лойиҳа Немис Халқ университетлари Aссоциацияси (ДВВ)нинг Ўзбекистондаги филиали томонидан Европа Иттифоқи ва Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги  молиявий кўмагида маҳаллий ҳамкорлар: “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси, “Интилиш” республика ахборот-таълим маркази,  “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-таълим маркази билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Тадбирда лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), ИИВ Жазони ижро этиш департаменти ва Пробация хизмати вакиллари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Тожикистон Республикаси давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳам ўз  тажрибаларини тақдим этдилар.

Иштирокчиларга маҳкум ва озодликка чиққанларни касбий таълим, таълим дастурлари, маслаҳат ва ижтимоий ишлар орқали жамиятга муваффақиятли қайта интеграциялашуви учун қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа ишлари натижалари ҳақида маълумот берилди. Фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш, давлат институтлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, жазони ижро этиш тизими, пробация хизмати, маҳалла қўмиталари ходимларининг малакасини ошириш чора-тадбирлари бўйича катта ишлар амалга оширилди.

Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё мамлакатларида жазони ижро этиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳкумлар ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни қайта ижтимоийлаштиришда фуқаролик жамиятининг ролини муҳокама қилдилар. Инсон ҳуқуқларини таъминлашда ижодкорлик, санъат ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳақида қизиқарли суҳбат бўлиб ўтди.

Конференцияда маҳаллий эксперт, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов “Жазони ижро этиш тизимига оид қонунчиликдаги сўнгги ўзгартиришлар” мавзусида маъруза қилди.

Конференция якунида минтақанинг турли давлатларидан келган иштирокчилар мамлакат ва минтақавий даражадаги фуқаролик жамияти ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги, қўшма ташаббусларни илгари суриш, ҳамкорлик ва амалга оширилаётган лойиҳаларнинг синергияси масалаларини муҳокама қилдилар.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930