Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Долзарб қонунлар кўриб чиқилди

Долзарб қонунлар кўриб чиқилди


Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Унда сенаторлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, Ёшлар парламенти, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Онлайн ва офлайн ўтган Қўмита йиғилишида, шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов ва бош илмий ходим Алишер Мақсудов қатнашди.

Кун тартибида дастлаб “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.

Шундан сўнг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Мазкур Қонун муҳокамасида сўз олган Ф.Отахонов Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ишлаб чиқилган таклифлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан эътиборга олинганини таъкидлаб, шу билан бирга:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддаси мазмунида арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ барча ишлар чет эл арбитражи ёки мамлакатимизда фаолият юритаётган халқаро тижорат арбитражи бўлишидан қатъи назар, иқтисодий судга тааллуқли экани белгиланганлиги;

арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни судловга тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, яъни уларнинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кўриб чиқиши назарда тутилганлиги;

арбитрларнинг ва арбитраж муҳокамаси бошқа иштирокчиларининг иммунитетини таъминлаш мақсадида, Иқтисодий процессуал кодекснинг 53-моддасига кўра, арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасаси ходимлари – арбитраж муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар бўйича гувоҳ сифатида судга чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмаслиги;

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши кўзда тутилганлиги ҳақида тўхталиб, кўриб чиқилаётган қонун Сенатнинг ялпи мажлисида маъқулланиши мақсадга мувофиқлигини билдириб ўтди.

Қонунлар муҳокамасидан кейин Қўмита мажлисида прокуратура органларининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги Бош прокурор ҳисоботи кўриб чиқилди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930