Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Коррупциясиз таълим тарафдоримиз

Коррупциясиз таълим тарафдоримиз


Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Коррупциясиз таълим тарафдоримиз”  мавзусидаги давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлар агентлиги, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ЎзХДП Марказий кенгаши,  Тошкент давлат шарқшунослик университети вакиллари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этишди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Қизилгул Эрматова, Ойбарчин Абдуллаеева,  Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов, Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими бош маслаҳатчиси Темур Сафаров, Ёшлар ишлари агентлиги коррупцияга қарши комплаенс назорати бўлими бошлиғи Дадахон Аралов, Тошкент давлат шарқшунослик университети коррупцияга қарши курашиш "Комплаенс назорат" тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Алишер Назаров, ЎзХДП Марказий кенгаши Ёшлар сектори раҳбари, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари, депутат Мухсиддин Низомиддинов маъруза қилдилар. 

Давра суҳбатида таъкидланганидек, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий ва институционал ислоҳотлар тизимли амалга оширилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун қабул қилиб, махсус ваколатли Агентлик ташкил этилган. Ҳукумат фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш ва масъулиятини ошириш, бюрократияни камайтириш ва давлат хизматларини соддалаштириш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган превентив механизмлар амалиётга кенг жорий этилмоқда. Хусусан, барча давлат идораларида, шунингдек олий таълим муассасаларида комплаенс назорат тизими йўлга қўйилган. Мазкур тузилма коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш учун масъул ҳисобланади.

Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини ошириш, муҳим ижтимоий масалаларга оид очиқ маълумотлар кўламини янада кенгайтириш, улардан тўсиқларсиз фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрда “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-200 Фармони қабул қилиниб, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тасдиқланган. 

Қайд этилганидек, олий таълим муассасалари талабалари билимларини баҳолашда мавжуд ахборот тизимлари мукаммал ишлаб чиқилмаганлиги, коррупцияга қарши курашиш чоралари ҳақида хабардорлик тўлақонли эмаслиги, тизимдаги айрим тартиблар ўз самарасини йўқотганлиги ва соҳада коррупция хавфи омиллари борлиги бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишларни тизимли йўлга қўйиш ва самарадорлигини оширишни тақозо этмоқда.

Шунинг учун ҳам “Коррупциясиз таълим тарафдоримиз”  шиори остида барча талабалар “ҳалолик вакцинаси” билан эмланиши ҳамда коррупция иллатига қарши барча авлод вакиллари биргаликда курашиши лозим” – деб таъкидлади   тадбирда сўзга чиққан профессор Фозилжон Отахонов. 

Давра суҳбати иштирокчилари коррупцияга қарши курашишда ўқиш жараёнида таниш-билишчилик, ўқитувчиларга пора ёки турли хизматлар таклиф қилмасдан, талабаларни   чуқур билим олиши, ўз устида тинмай ишлаши, танлаган касбига садоқатли бўлиш учун унинг сир-асрорларини пухта эгаллаши муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд қилдилар.



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031