Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокамалар марказида

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокамалар марказида


Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси аъзолари З.Ибрагимова, Ш.Бафаев, Д.Файзиева, Д.Ахмедов, парламент ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов ҳамда Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Э.Сатти, “Глобал шериклик бошқаруви жамғармаси” вакиллари З.Икбал ва Э.Уолкерлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган мазкур Институт бугунги кунда парламентимизнинг чинакам “Ақл маркази”га айланганини таъкидлаб, 2021 йилда Институт томонидан эришилган натижалар ҳақида делегация аъзоларига маълумот бериб ўтди. Шунингдек, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури асосида жорий йилда амалга ошириладиган режаларга тўхталди.


Институт томонидан Шимолий Ирландия Ассамблеясининг Тадқиқот ва ахборот хизмати билан билан имзоланган меморандум доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда Буюк Британия парламент тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.

Ўз навбатида, Э.Сатти сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давлат ва жамият бошқарувида парламентнинг ролини янада кучайтириш ва парламент назоратининг таъсирчанлигини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинаётганлигини эътироф этиб, Буюк Британия парламент тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.



Дўстона ва самимий ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришда парламентлар ва парламент тадқиқот марказлари билан алоқалар кенгайтириш муҳимлиги яна бир бор қайд этилди.





«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930