Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни самарали ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни самарали ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди


Коррупцияга қарши курашиш агентлигида 2023 йилнинг 27 ноябрь куни қабул қилинган ПФ-200-сон  Президент Фармони билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни самарали ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.  

Унда Агентлик масъул ходимлари, Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши иштирок этди.

Таъкидланганидек, мазкур Фармон билан 2023 йил 1 декабрдан  бошлаб Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар сони 40 тага етказилди. Йиғилишда ушбу рўйхатни янада кенгайтиришни таъминлаш бўйича ишларни изчил давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида илмий тадқиқотлар, ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиётини тизимли йўлга қўйиш, давлат аппарати ва фуқаролик жамияти институтларининг ушбу хавфли иллат билан курашдаги куч ва имкониятларини бирлаштириш, қонунчиликдаги жазони оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга оид нормаларни қўллаш жараёнидаги инсон омилини бартараф этиш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди.

Мулоқот мобайнида Давлат дастурига асосан Агентлик томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш  бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегияси лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Стратегия лойиҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш, коррупцияга қарши курашиш фаолиятига замонавий шакл ва иш усулларини ҳамда илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш, соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби йўналишларда бир қатор муҳим мақсад ва вазифалар белгиланмоқда. 

Йиғилишда Миллий стратегиянинг устувор йўналишлари, мақсадли кўрсаткичлари ҳамда кутилаётган натижалар атрофлича муҳокама қилинди.

Иштирокчилар томонидан Стратегияни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклифлар илгари сурилди. Хусусан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси А.Ташанов, “Мадад” ННТ директори Тулкин Турсунов, Менинг юртим телеканали журналисти Юлдуз Олимовалар томонидан коррупцияга қарши курашишда парламент назоратини кучайтириш, фуқаролик жамияти ҳамда демократик институтлар, оммавий ахборот воситалари фаоллигини ошириш, халқаро ҳамкорлар билан амалга ошириладиган лойиҳаларни аниқ белгилаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Шунингдек, кенгаш аъзолари томонидан 20 январга қадар қўшимча фикр ҳамда мулоҳазалар ёзма шаклда тақдим этилиши маълум қилинди.

Манба



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930