Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Экспертиза: назария ва амалиёт уйғунлиги

Экспертиза: назария ва амалиёт уйғунлиги


Жорий йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби “Иқтисодий ҳуқуқ” ихтисослиги тингловчилари экспертиза соҳасида олган назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази фаолияти билан танишдилар. 

Тингловчиларга Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази мудири Санжар Қудратов суд экспертиза марказини ташкил этилиши тарихи, фаолиятининг асосий йўналишлари ва истиқболлари ҳақида ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази — фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, жамоат тартибини, хавфсизликни таъминлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга махсус билимларни қўллаш йўли билан кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.

1950 йил 30 декабрда – Тошкент илмий-тадқиқот криминалистика лабораторияси ташкил этилган.  Дастлаб лабораторияда суд-хатшунос-лик ва техник-криминалистик экспертизаларнинг алоҳида турлари – трасологик, дактилоскопик ва суд баллистик экспертизалари бўйича тадқиқотлар ўтказилган.

Академик Х.Сулаймонова ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1958 йил 24 январдаги  35-сонли қарорига кўра лаборатория негизида Марказий Осиёда биринчи Тошкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институтига асос солинган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг республикада суд экспертизаси фаолиятини такомиллаштириш, бу соҳада илмий изланишларни ривожлантириш, одил судловни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 22 июндаги 234-сонли қарорига асосан Тошкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институти Республика илмий-тадқиқот криминалистика марказига айлантирилди ва унга Республикада суд экспертиза масалалари бўйича илмий- услубий ҳамда мувофиқлаштирувчи идора мавқеи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли қарорига мувофиқ Республика илмий-тадқиқот криминалистика маркази Х.Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза маркази этиб қайта ташкил қилинган.

Ҳозирги кунда Марказда бевосита суд-экспертлик фаолиятини амалга оширувчи қуйидаги лаборатория ва бўлимлар мавжуд: Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси; Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси; Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси; Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси; Суд-фонография экспертизаси лаборато-рияси; Суд-баллистика ва изшунослик экспертизаси лабораторияси; Суд-товаршунослик экспертизаси лабораторияси; Ёнғин-техник эксперти-заси лабораторияси; Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлими; Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими; Суд-компьютер техникавий эксперти-заси бўлими; Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар бўлимлари.

Шундан сўнг тингловчиларга Марказнинг Ҳужжатлар криминалис-тик экспертизаси лабораторияси эксперти Фазлиддин Исомиддинов мазкур лабаратория фаолияти йўналишлари тўғрисида батафсил маълумот берди. 

  Ҳозирги кунда лабораторияда турли касб эгалари: ҳуқуқшунос, филолог, суд эксперти ва сиёсатшунослар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан лаборатория мудири, икки нафар бош экспертлар, катта эксперт ва олти нафар экспертлар фаолият кўрсатади. 

Мазкур лабораторияда экспертизаларнинг қуйидаги турлари: суд-хатшунослик экспертизаси; ҳужжатларнинг суд-техник экспертизаси; комплекс суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси; суд-лингвис-тик экспертизаси; суд-филологик (муаллифшунослик) экспертизалари бўйича тадқиқотлар ўтказилади.

Бунда дастхат ва имзоларни тадқиқот қилиш, ҳужжатлар ва уларнинг реквизитларини бажарилиш усули, бажарилиш кетма-кетликлари, дастлабки мазмунига ўзгартириш киритилган ҳужжатларнинг, муҳр ва улар изларининг, қалбакилаштиришга қарши махсус ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳужжатларнинг тадқиқотлари якунлари бўйича экспертлик  хулосалар берилади.

Суд иқтисодий экспертизаси бўлими бош эксперти Cевара Халмухамедова мазкур бўлим экспертлари томонидан иқтисодий соҳадаги ҳуқуқбузарликлар ва бошқа жиноятлар билан боғлиқ бўлган жиноий, иқтисодий, фуқаролик ишларининг олиб борилишида ва иш бўйича хақиқатни қарор топишида асосли хукм чиқаришга ёрдам берувчи 3 хил, яъни оддий, ўртача ва мураккаб суд – иқтисодий экспертизалар ўтказилаётганлигини аниқ мисоллар билан тушунтириб берди.

Ушбу бўлимда суд иқтисодий экспертизаларнинг қуйидаги турлари: суд иқтисодий экспертизаси; суд бухгалтерия экспертизаси; суд молия-кредит экспертизаси; суд меҳнат иқтисоди экспертизаси; суд режали иқтисодий экспертизаси; суд иқтисодий статистик экспертизаси; ташқи савдо фаолиятининг суд иқтисодий экспертизаси; суд-солиқ экспертизаси бўйича тадқиқотлар ўтказилади.

Шунингдек, бўлим фаолиятида суд-тергов идора ходимлари учун ўтказиладиган илмий-услубий ишлар муҳим ўринни эгаллайди. Эксперт амалиёти ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича 10 дан ортиқ услубий тавсиялар ва қўлланмалар нашр этилган.

Товаршунослик экспертизаси бўлими мудири Альбина Пак ушбу бўлимнинг ташкил қилиниши ва фаолиятига доир ахборот берди.

Хусусан, суд-товаршунослик экспертизаси Марказнинг Материал-лар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториясида 1980 йилдан ўтказилиши бошлаган бўлиб, 2019 йилдан бошлаб алоҳида Товаршунослик экспертизаси бўлими ташкил қилинган. Шунингдек, Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда   Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари бўлимида товаршунос экспертлар фаолият кўрсатмоқдалар.

Бўлимнинг фаолияти суд-товаршунослик экспертизаси бўйича озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари экспертизаси ўтказишдан иборат бўлиб, бунда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг шартномаларга оид ҳужжатлар ва бошқа товар кузатув ҳужжатларига мослигини,  уларнинг муайян давр ҳолатига ўртача бозор баҳосини ва етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш ва бошқа вазифалар ҳал этилади.

Судьялар олий мактаби тингловчилари марказ лабораториялари фаолияти билан бевосита танишдилар.

Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси бош эксперти Элеонора Пак  ушбу лабораторияда суд кимёвий ва кириминалистик экспертизаларнинг қуйидаги турлари: толали материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар; лок-бўёқ материаллари (маҳсулотлари) ва қопламалари; нефть ва  ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари; гиёҳванд воситалар, прекурсорлари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар; таркибида спирти бўлган суюқликлар; суд тупроқшунослик; металлар, қотишма ва улардан тайёрланган буюмлар; суд-биологик (ботаника ва зоология); озиқ-овқат маҳсулот-лари; суд-экологик экспертизалар; бошқа тур объектлар: табиати ноаниқ бўлган моддалар, махсус кукун ва махсус қалам, ўсимлик мойлари, шиша, керамика ва улардан тайёрланган буюмлар; полимер материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар (пластмасса, резина ва елимловчи материллар), кислоталар, минерал ўғитлар, портловчи моддалар, заҳарли кимёвий моддалар, қурилиш материаллари бўйича тадқиқотлар ўтказилиши ва жараёни билан таништирди.

Бунда ашёвий далилларнинг табиатини, таркибини, турини, моддаларнинг миқдорини, қайси соҳаларда ва нима мақсадларда ишлатилишини аниқлаш вазифалари ҳал этилиши тушунтирилди.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси етакчи эксперти Баходир Ахмедов лаборатория фаолияти билан тингловчиларни таништирди.

Ушбу лабораторияда ўз таркибида ДНК молекулаларини сақлай-диган ҳар қандай одам биологик материаллари, жумладан: воқеа жойидаги қон излари; қон ва тана ажратмаларининг қуриб қолган излари; ашёвий далилдаги биологик излар (қон, сўлак, тер-ёғ излари); қотиллик қуролларидаги биологик излар (қон, тер-ёғ излари); соч толалари илдиз қисми; тишлар; суяк фрагментлари; маний хужайралари; ажратмалар; амниотик суюқлик, аборт қилинган материал; хорион тўқимаси ва бошқа ўзида ДНК молекулаларини тутувчи  биоматериаллар бўйича одам ДНКси суд-биологик тадқиқотлари ўтказилади.

Экспертлар тингловчиларни қизиқтирган ва судлар томонидан тайинланадиган экспертизалар бўйича саволларга батафсил жавоб бердилар.

Ташриф якунида тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази музейни экспорнатлари билан танишдилар.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930