
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси Бахронов Шерзод Холмуродовичнинг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экологик экспертизадан ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси етакчи ташкилот – Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтида муҳокама қилинди.
Йиғилишни Институт директори, Илмий-эксперт кенгаши раиси, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов олиб борди.
Жараёнда диссератация мавзусининг долзарблиги, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, илмий янгилиги ва амалий натижалари, мазмуни ва илмий-назарий хулосалар, таклиф ва тавсиялар баён қилинди.
Тадқиқот иши доирасида изланувчи билан Илмий-эксперт кенгаши аъзолари ва Институт илмий ходимлари ўртасида қизғин муҳокамаларга киришилди.
Шунингдек, тақризчилар томонидан диссертация ишининг ютуқлари, эътиборли жиҳатлари ҳамда ундаги камчиликлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Муҳокама якунида Ш.Бахроновнинг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экологик экспертизадан ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусидаги юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертациясини Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02 рақамли Илмий кенгашда ҳимоя қилиш учун тавсия этилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.