Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Қонун ижодкорлиги жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки

Қонун ижодкорлиги жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки


2024 йил 8 апрель куни Тошкент шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича дастури томонидан “Халқаро стандартлар асосида қонун ижодкорлиги соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг малакасини ошириш” мавзусида семинар ташкил қилинди.

Семинарда нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва миллий экспертлар иштирок этишди.

Тадбирни USAIDнинг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори Раҳима Назарова  ва Халқаро нотижорат ҳуқуқ маркази вице-президенти Наталья Боржелли кириш сўзлари билан очиб беришди.

Семинарда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси директори, юридик фанлар номзоди Сайёра ХоджаеваҚонун ижодкорлиги жараёнида ДИҲИ миллий тажрибаси” мавзусида ва Халқаро нотижорат ҳуқуқ маркази вице-президенти Наталья Боржелли  Халқаро стандартлар асосида қонун ижодкорлиги соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг кўникмасини ошириш” мавзусида маъруза қилдилар.

С.Ходжаева ўз маърузасида Янги Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги жараёни ва унда фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг ҳуқуқий асосларини, шунингдек “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти”нинг сўнгги йиллардаги бу соҳадаги ижбобий тажричасини батафсил ёритиб берди. Хусусан, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимча ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси тайёрланиб, “Адолат” СДПнинг Олий Мажлисдаги фракциясига, тегишли ташкилотларга юборилганлигини ва унда давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари мақомини қонун даражасида мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилганлиги таъкидланди. Шунингдек, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни институт экспертлари томонидан шарҳ тайёрланиб, уни тақдимоти кенг жамоатчиликка етказилгани қайд қилинди.

Наталья Боржелли  семинар иштирокчиларига қонун ижодкорлиги жараёни, ҳуқуқий таҳлил асосида тавсиялар тайёрлаш, бу жараёнда кенг тарқалган хатолар тўғрисида маълумотлар бериш билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларини халқаро стандартлар асосида таҳил қилиш бўйича ўз тавсияларини берди. 

 

Семинар иштирокчилари кўникмасини ошириш мақсадида намуна сифатида тайёрланган ҳукумат қарори лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялардаги хато ва камчиликларни аниқлаш бўйича ҳар бир иштирокичнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Тадбирда миллий эксперт, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов иштирок этди ва қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ва тегишли давлат органларига тақдим қилиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031