Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Стратегик ҳудудий ривожлантириш методининг аҳамияти қандай?

Стратегик ҳудудий ривожлантириш методининг аҳамияти қандай?


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида ва Европа Иттифоқининг молиявий қўмагида муаллифлар гуруҳи томонидан тайёрланган “Аҳоли иштирокида туманни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш” ўқув-амалий қўлланмаси тақдимоти ўтказилди.

Унда институт директори Ф.Отахонов ҳудудларни стратегик ривожлантириш ҳозирги кунларда жаҳон шаҳарларини модернизациялашнинг энг самарали услуби, тренди эканлигини, мазкур метод республика ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда босқичма-босқич ва комплекс равишда қўлланилаётганлигини эътироф этди.  

Тадбир давомида Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Ш.Назаров ҳудудларни стратегик ривожлантиришнинг асосий масалалари, қўлланманинг асосий мазмуни ва стратегик режалаштиришнинг асосий ёндашувларига алоҳида тўхталди.  

Шунингдек, тадбирда Президентимизнинг Мурожаатномасида ҳудудларни стратегик ривожлантириш ва ушбу жараёнга аҳолини кенг жалб этиш мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, давлат бошқарувини демократлаштиришнинг асосий устуворлиги сифатида эътироф этилгани алоҳида тилга олинди.  

www.uza.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930