Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Гендер-ҳуқуқий экспертиза бўйича услубий қўлланма муҳокамаси

Гендер-ҳуқуқий экспертиза бўйича услубий қўлланма муҳокамаси


2022 йил 25 май куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.

Унда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича услубий қўлланма” лойиҳаси муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар, академик ҳамжамият вакиллари, Институт илмий-эксперт кенгаши аъзолари ва экспертлари, мустақил изланувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов модераторлик қилган тадбирни Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева, USAIDнинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори ўринбосари Рахима Назарова кириш сўзи билан очиб бердилар.

Давра суҳбатида Сенатнинг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўлими мудири Отабек Иззатиллаев, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Гулноза Саттарова, Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси, Халқаро юристлар комиссияси комиссари Гулнора Ишанханова, Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Хидирали Содиқовларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш мақсади, асосий тамойиллари ва методологияси, бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар, амалиётдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари масалаларига ҳамда услубий қўлланма таҳлилига доир маърузалари тингланди.

Мунозаралар асносида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг қонуний ва методологик асосларини такомиллаштириш ҳамда қўлланмани янада бойитиш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.



«    Июнь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930