Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Марказий Осиё мамлакатларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди

Марказий Осиё мамлакатларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди


Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “Women and Girls Empowered” (WAGE) консорциуми томонидан АҚШ Савдо вазирлиги Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё мамлакатларида аёллар тадбиркорлиги” мавзусида ташкил этилган минтақавий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Марказий Осиё мамлакатларида аёллар тадбиркорлиги Миллий кун тартибини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича илғор амалиётни ўрганиш, тажриба алмашиш, минтақада аёллар бизнес ҳамжамияти билан давлат ўртасидаги мулоқотни кучайтиришдан иборат.

Конференцияда Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистондан давлат органлари ва аёллар бизнес-ҳамжамияти, университетлар, таҳлилий марказлар, халқаро ташкилотлар, бошқа манфаатдор тарафлар (жами 130 дан ортиқ) вакиллари ва экспертлар қатнашди.

Мазкур конференция ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси М. Хўжаева ҳам иштирок этиб маъруза қилди.

Депутат Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигининг қонунчилик асослари ҳақида тўхталиб, мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганини қайд этиб ўтди. Аёлларнинг тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқларини тартибга солувчи қонунлардан бири “Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун, унда аёлларга нисбатан камситишларни тақиқлаш ва ҳуқуқларнинг тенглиги белгилангани ҳақида маълумотлар берди.

Конференция доирасида давлат органлари вакиллари билан аёллар бизнес-ҳамжамиятлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Уларда Марказий Осиё мамлакатларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Анжуман якунида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон “WAGE” Коалициялари ҳамда Туркманистон тадбиркор аёллари ўртасида Меморандум имзоланди.

www.parliament.gov.uz



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031