Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Халқ фаровонлиги даражасини ошириш доимий эътиборда

Халқ фаровонлиги даражасини ошириш доимий эътиборда


“Бутунжаҳон аҳолишунослик куни” муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.

 Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти вакиллари, тегишли соҳа мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

 Тадбирда БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича ваколатхонаси маслаҳатчиси Николай БотевГлобал демографик тенденциялар. Демографик барқарорлик Концепцияси” ва  “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти директорининг ўринбосари Хамид Абдурахманов “Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача демографик барқарорлик Концепцияси” мавзуларида маъруза қилдилар.

 Муҳокамаларда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов сўз олиб, маърузачиларнинг демографик барқарорликни таъминлашда ижтимоий соҳага оид қонун лойиҳаларини демографик экспертизадан ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида билдирган таклифларини қўллаб-қувватлаб, мамлакатимизда демографик экспертизани йўлга қўйиш учун, аввало, унинг ҳуқуқий асосларини, методологиясини яратиш зарурлигини таъкидлади, бу борада Институт манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб ўтди.

 Шунингдек, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратиб, бунда давлат бюджетидан ташқари давлат-хусусий шерикчилик шаклларидан самарали фойдаланиш, жумладан хусусий сектордаги ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш механизмини жорий қилиш ва бу борада ташкилий-ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 Давра суҳбати қизғин мунозараларга бой бўлди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930