Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Барқарор ривожланиш мақсадлари ва конституциявий ислоҳотлар

Барқарор ривожланиш мақсадлари ва конституциявий ислоҳотлар


Жорий йилнинг 25 апрель куни пойтахтимизда “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида Марказий Осиё мамлакатлари тажрибаси: референдумлар ва миллий конституцияларнинг роли ва аҳамияти” мавзуида халқаро форум бўлиб ўтди.

Анжуман Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Барқарор ривожланиш маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Форумни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, юридик фанлар доктори, академик Акмал Саидов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Сергей Сизов, Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бахром Раджабов кириш сўзлари билан очиб беришди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Камолиддин Ишанходжаев модераторлик қилган “Референдум ва миллий конституцияларнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги роли” мавзуидаги 1-сессияда нуфузли хорижий ва миллий экспертларнинг, жумладан, Барқарор ривожланиш маркази бошқарув кенгаши раиси Марифджон Усманов, Осиё тадқиқотлари бўлими катта эксперти Аукен Бауржан (Қозоғистон), тарих фанлари доктори, халқаро эксперт Евгений Коротовский (Қирғизистон), Туркманистон давлат, ҳуқуқ ва демократия институти директори Ягмир Нуриев, тарих фанлари доктори, профессор, “Интеллект Ўрда” ижтимоий-гуманитар тадқиқотлар интеграцияси халқаро институти директори Саттор Мажитов (Қозоғистон), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директорининг ўринбосари Абдуманноп Туляганов маърузалари тингланди.

Марифджон Усманов модераторлигида “Конституциявий ислоҳотлар ва Барқарор ривожланиш мақсадлари: инсоннинг экологик ҳуқуқлари” мавзуида ўтган 2-сессияда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими Равшан Назаров, ЕХҲТ котибияти Экология бошқармаси эксперти Кристиан Мелис, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети доценти, “Эколог” жамоат бирлашмаси раҳбари Наргис Касимова, “Рақамли жамият” жамоат фонди директори Нургали Рахманов (Қозоғистон) маъруза қилишди.

Муҳокамалар қисмида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов сўзга чиқиб, форум айнан Барқарор ривожланиш мақсадларининг “Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида тинчликсевар ва очиқ жамиятлар барпо этилишига кўмаклашиш, барча учун одил судлов имкониятидан фойдаланишни таъминлаш ва барча даражаларда самарали, ҳисобдор ва кенг иштирокка асосланган муассасаларни ташкил этиш” номли 16-мақсадига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

Чунончи, ушбу 16-мақсаднинг “Бошқарувнинг барча босқичларида давлат органларининг самарадорлиги, ҳисобдорлиги ва шаффофлигини ошириш” (16.6), шунингдек, “Бошқарувнинг барча босқичларида қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнида фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотларининг иштирокини кенгайтириш” (16.7) деб номланган вазифаларини амалга ошириш йўлида хизмат қилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўз навбатида, конституциявий ислоҳотлар натижасида янгиланаётган Конституция лойиҳасида амалдаги Асосий Қонунимизнинг XIII боби ҳамда 56-моддасидаги “жамоат бирлашмалари” тушунчаси ўрнида “фуқаролик жамияти институтлари” тушунчаси белгиланаётганига эътибор қаратди.

Шунингдек, бевосита фуқаролик жамияти институтларига тааллуқли конституциявий-ҳуқуқий нормалар янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида олтита бобнинг 16 та, жумладан, 15, 49, 56, 69, 70, 71, 72, 73, 74, 75, 81, 82, 115, 127, 130 ва 148-моддаларида ўз ифодасини топаётганига урғу бериб ўтди.

Форум якунида сессияларда кўтарилган масалалар юзасидан тегишли хулосалар ишлаб чиқилди.



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031